• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

«Касперский лабораторияси» АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий кураш қурбони бўлдими?

АҚШ ҳукумат идораларида Россиянинг машҳур Касперский антивируслари ишлатилиши тақиқланиши дастур ишлаб чиқарувчи фирманинг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Reuters​ агентлиги

Сешанба куни Оқ уй маъмурияти ҳукумат идораларига Касперский маҳсулотларини сотиб олишни маън этиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Расмийлар мазкур тадбирни “Касперский лабораторияси”нинг Россия ҳукумати билан яқинлиги билан изоҳлаган. Шу кунларда АҚШда Россиянинг ўтган йилги президентлик сайловларига аралашуви можароси авжига чиқмоқда.

Россияниннг киберхавфсизлик билан шуғулланучи фирмаси мазкур қарорни Россия ва АҚШ ўртасидаги геосиёсий кураш маҳсули сифатида баҳолаган. Касперскийнинг фикрича, ҳар икки мамлакат ўз ўйинларида дастурий фирмадан қурбон сифатида фойдаланмоқда.

Сўнгги бир неча ой давомида “Касперский лабораториайси” Россия ҳукумати билан алоқалари учун бир неча марта танқид остига олинган эди. Компания раҳбари Евгений Касперский Кремл билан алоқалари борасидаги айбловларни рад этган. Дастурчи АҚШ ҳукумати вакиллар билан учрашишни бир неча бор таклиф қилган ва Конгресс олдида уларни қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган.

АҚШ ҳукумати эндиликда Касперский дастурларини сотиб олмайди. Аммо ҳукумат идоралари хусусий келишув асосида компаниянинг антивирусларидан фойдаланишлари мумкин. Россия Федерацияси ҳукумати Оқ уй қарорига ўз таассуфини изҳор қилган. Кремл матбуот котиби Дмитрий Пеков “Касперский лабораторияси”ни тижорий компания сифатида эътироф этган.

Манба: «sof.uz»

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>