• Бугунги сана: Chorshanba, Noyabr 22, 2017

Камбағалликка етакловчи 10 одат

  1. Ўзига ачиниш ҳисси

Камбағалликка мойил инсонлар ўзларига ачинишади ва бой бўлиш пешоналарига битилмаган деган фикрда бўлишади. Кимдир аёл бўлиб туғилгани, кимдир семизлиги, яна кимдир бўйи, миллати, ранги, дини, кимдир эса турмуш қурмаганлиги, ёшлар тажрибасизлиги, ёши ўтганлар эса қариб қолганлиги учун ўзларини муаммолар гирдобида деб ҳис қилишади. Агар инсон қандайдир арзимаган нарса учун кун бўйи ўзини айблаб, ачиниб ўтирса, атрофдагилар унга қандай муносабатда бўладилар? Ўзига ачиниш олға сузиши лозим бўлган ҳаёт кемасининг йўлига лангар ташлаш ва ўз-ўзини қашшоқликка маҳкум этишдир.

  1. Хасислик

Доимий равишда арзон нарсаларни сотиб олиш, фарзандларининг яхши билим олишлари учун пулни аяш, мабодо раҳбар бўлса қўл остидагиларни оз пул эвазига кўп иш қилишга мажбурлаш камбағалликка элтувчи иккинчи одатдир. Ҳамма нарсада пулни тежаш оқиллик эмас, балки кирим ва чиқим мувозанатини билмаслик, унга нотўғри ёндашишдир. Бой бўлишни мақсад қилган инсон нарсаларнинг ҳақиқий нархи учун пул тўлашга тайёр бўлади.

  1. Ўзи ёқтирмаган иш билан шуғулланиш

Холида идиш ювишни ёмон кўради, лекин ҳеч ким унга ёрдам бермайди. Камолдин ака чорак ҳисоботини тайёрлашдан безиган, аммо бирорта ҳам ёрдамчисининг қўлидан бу иш келмайди. Шокир аканинг аудиторлик қилгиси келмайди, аммо янги уй олиш учун ишлашга мажбур. Уларнинг барчаси ўзлари ёқтирмаган иш билан шуғулланишади. Инсон бажариши мажбур бўлган иш билан эмас, ўзига завқ бағишлайдиган иш билан машғул бўлиши керак. Ана шундагина юксак натижаларга эришиш мумкин.

  1. Бахтни пул билан ўлчаш

Қашшоқ одам қанчадир миқдордаги пул унга қувонч келтиришига ишонади. У кийим олиш, уй харид қилиш, саёҳатга чиқиш имкониятини берадиган пули бўлсагина ўзини бахтли деб ҳисоблайди. Аммо бахт пул билан ўлчанмайди. Саодатга эришмоқчи бўлган инсон бахтни пулда эмас, ундан анча юқори турувчи бошқа нарсаларда деб билади.

  1. Имконият даражасидан кўра кўпроқ пул сарфлаш

Омадли бўлишни истамаган инсон пулни ўз бизнесини юритишга сарфлаш билан имконият даражасидан юқори турувчи қимматбаҳо машина ёки катта ҳовли сотиб олишга сарфлаш орасидаги фарқни тушунмайди.

  1. Дарҳол бойиб кетиш хоҳиши

Бирданига катта бойликка эришиш истаги аксарият дангасаларга хос. Улар сабр билан ҳаракат қилиш ўрнига дарҳол катта пулга эга бўлишни исташади.

  1. Ҳаётдан нолиш

Яшаш қийин. Пул топиш осонмас. Оддий одамларнинг яхши яшашлари учун имкон йўқ. Келажакда ўзини қийин аҳволга солиб қўювчи кишилар мана шундай фикрлашади. Ҳаётдан нолиш ўрнига ақлни ишлатиш, қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидириш, муваффақиятга эришишга ҳаракат қилиш лозим.

  1. Ўзини бошқаларга солиштириш

Носир бошқа синфдошларидан кўра яхшироқ ўқигани учун ўзини улардан юқори кўради. Комил иш тополмаётганлиги учун ўзини бошқалардан кўра қуйироқда деб ҳисоблайди. Соҳиба қўшниси Акмал аканинг «Ласетти”сидек машинаси йўқлиги учун эрини ландовур деб баҳолайди. Салима эса йигитлар Ҳалимага кўпроқ эътибор беришгани учун дугонасини ёмон кўради. Уларнинг барчасида камбағалликка мойил инсонлардаги еттинчи одат – ўзини бошқаларга солиштириш одати мужассам. Доимо ҳасад қилиб ич-этини еб юрган яхшими ёки ташқи оламнинг ички дунё, яъни қалб устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймаган яхшими?

  1. Бойликни пул билан ўлчаш

Ҳақиқий бой инсонлар нафақат бахт ва пул орасидаги боғлиқликни йўқота олишади (тўртинчи одат), балки пулнинг миқдори ва бойлик тушунчалари ора­сидаги тенгликни ҳам йўққа чиқаришади. Ҳақиқий бойлик пул ишлаб топиш, йўқдан бор қила олиш, янгилик яратиб, бизнеснинг янги турларини ташкил этиш деганидир. Муваффақиятга эришишни истаган инсон пулнинг миқдорига боғланиб қолмайди.

  1. Ўз оиласидан узоқлашиш

Омадсиз инсонларгина ўзини тушунмасликлари, оила аъзолари билан бир фикрга кела олмасликларини баҳона қилиб ўз оилаларидан узоқлашишга интилишади. Улар ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам оилагина ҳақиқий суянчиқ бўлишини тушунмайдилар. Яқин инсонларнинг меҳр-муҳаббати ҳеч қандай умиди қолмаган инсонни ҳам йиқилган еридан тургизишга қодир.

Манба: predprinimatel.club


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>