• Бугунги сана: Juma, Iyun 23, 2017

Сўров: Журналистлар ижодий уюшмасига ким раис бўлишини истайсиз?

“Tafsilot.uz”га маълум қилишларича, эртага 29 декабрь куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига янги раис сайланади. Уюшманинг ҳудудий бўлимлари раҳбарларига айни шу мақсадда ташкил этилаётган конференциясига етиб келиш ҳақида топшириқ берилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мустақил, ўзини ўзи бошқарувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотидир. Бу уюшманинг низомида ҳамда Адлия вазирлиги расмий сайтида жойлаштирилган маълумотда акс этган.

Низомга кўра, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси уюшманинг конференциясида сайланади. Конференция ҳар беш йилда камида бир марта уюшма Бошқаруви томонидан чақирилади. Конференция уюшма Бошқаруви, бошқаруви аъзоларини, Уюшма раисини, ўринбосарларини ҳамда тафтиш комиссиясини сайлаш каби қатор ваколатларга эга. Конференция ишида қатнашган вакилларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Низомда конференциянинг чақирилиши ҳамда унинг кун тартиби бир ой олдин эълон қилиниши қайд этилган, бироқ уюшманинг расмий сайтида бундай мазмундаги эълонга кўзимиз тушмади.

2014 йилнинг 22 июль куни бўлиб ўтган учинчи конференцияда Журналистлар ижодий уюшмасининг раиси ўзгарган, ташкилотга 2004 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Шерзод Ғуломов ўрнига “Ўзбектелефильм” унитар корхонаси директори Иброҳимжон Ҳалимбеков раис, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров унинг ўринбосари этиб сайланган эди.

Маълумотларга кўра, Иброҳимжон Ҳалимбеков 2016 йилнинг апрелида вазифасидан озод қилинган. Айни пайтда раис ўринбосари Ўктам Мирзаёров ушбу вазифасини вақтинча бажариб турибди. Бу ҳақда уюшманинг расмий сайти ёки бошқа расмий манбаларда хабар берилмаган. Уюшманинг расмий сайтида ҳалигача И.Ҳалимбеков раис экани кўрсатилган.

jurnalistlar-uyushmasi

Кўп эҳтимол билан бу қарор Журналистлар ижодий уюшмаси бошқаруви томонидан қабул қилинган. Чунки уюшма низомига кўра Конференциялар оралиғида ташкилотнинг раҳбар органи Уюшма бошқаруви ҳисобланади ва у уюшма раиси ва унинг ўринбосарларини тасдиқлаш ва вазифасидан озод этиш ваколатига эга.

Республикамизда 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганидан ўқувчиларимизнинг хабари бор, албатта. Бу эса давлат ва жамият ўртасида кўприк ҳисобланувчи оммавий ахборот воситаларининг зиммасига ҳам қатор вазифаларни юклайди. Айни пайтда тайёрланаётган давлат дастурида ҳам ОАВни халққа яқинлаштириш, унинг халқчиллигини таъминлаш бўйича қатор ишлар қилиниши кўзда тутилаётгани ҳақида хабарлар бор.

Қолаверса, журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, таҳририятларнинг иқтисодий аҳволини ўнглаш, уларга эркинлик бериш, журналистика соҳасидаги танловларда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳам борки, уларга ечим топиш кўп жиҳатдан Ўзбекистон журналистларининг бош ташкилоти фаолиятига ҳам боғлиқдир. Бу ишларнинг ижроси уюшмага сайланадиган янги раҳбарга бориб тақалади.

Хўш, Сиз кимни уюшмага раис бўлишини хоҳлайсиз. “Tafsilot.uz” бу борада ўқувчиларининг танловини билиш, фикрларини ўрганиш мақсадда сўров ташкил этди. Сўровномага киритилган номзодлар эҳтимолий бўлиб, “Tafsilot.uz” эртага бўлиб ўтадиган улар уюшма раислигига номзодлар рўйхатига киритилган-киритилмагани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу шунчаки тахмин холос. Агар Сиз бошқа бировнинг раис бўлишини истасангиз, унинг исм-фамилиясини изоҳ сифатида ёзиб қолдиришингиз мумкин.


Журналистлар ижодий уюшмасига ким раис бўлишини истайсиз?

  • Шерзод Қудратхўжаев (26%, 50 та овоз)
  • Олим Тошбоев (22%, 42 та овоз)
  • Воҳид Луқмон (21%, 41 та овоз)
  • Салим Ашуров (13%, 26 та овоз)
  • Сафар Остонов (9%, 17 та овоз)
  • Саъдулла Ҳакимов (4%, 8 та овоз)
  • Бекзод Шукуров (4%, 8 та овоз)
  • Ўктам Мирзаёров (2%, 3 та овоз)

Жами овозлар: 195 та

Loading ... Loading ...

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>