• Бугунги сана: Chorshanba, Yanvar 17, 2018

Жон тутиб ўтади Ватан йўлида…

Уч минг йил қаъридан келади бир Руҳ,
Боболардан мерос – «МУҲР» қўлида.
Айтилмаган сўзга бағишлаб шукуҳ,
Жон тутиб ўтади Ватан йўлида.

Ватан деса яна қайта тирилган…
Ватан деса қайта силкинади дор…
Шамширин тиғида ёғий қирилган,
Қуёшни елкалар ботирлари бор.

Ўлсам, ўлимимдан сира очма гап,
Ўғлимга меросдир айтилмаган Сўз!
Шавкати ёр шонли юртни қўриқлаб,
Бунда МУҲРДОРлар яшайди ҳануз!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>