• Бугунги сана: Chorshanba, Oktabr 18, 2017

Жиноятни фош этган мақола

Тергов хонасида ўтирган терговчининг боши қотган. Ақли лол, нима қилишини билмайди. Чунки “операция” ниҳоятда кўнгилдагидек ўтиб, пора берувчи ва пора олувчи нақд жиноят устида қўлга олинган бўлишига қарамай, пора берган шахс айбидан тониб ўтирибди. “Бу пуллар меники эмас. Кимникилигини ҳам билмайман. Мен бошлиқнинг хонасига ўз ишим билан келганимда тўсатдан қамоққа олишди. Бу менга уюштирилган “фитна”, — деганича туриб олган. Аксига олиб ашёвий далил сифатида олинган пулларда ҳам бармоқ изларини аниқлаш имкони бўлмади.

Шу топда пора берувчининг уйи­да тинтув ўтказиш керак деган фикрдан терговчининг кўзлари чақнаб кетди. Аввал бундай тинтув ўтказилган бўлишига қарамай яна ўтказишга рухсат олди ва пора берувчининг уйи гувоҳлар ва холислар иштирокида диққат билан кўздан кечирилди.

Терговчининг диққатини ёзув столидаги тартибсиз, аралаш-қуралаш ҳолда тахлаб ташланган кўпгина китоб, қоғоз ва бошқа нарсалар ичидаги газета ва ундаги бир мақола тортди. Мақолани диққат билан ўқиб чиқди, яна такрор ўқиди. Терговчи ўз ҳаяжонини зўрға яширарди.

Нима дейсизми? Чунки худди шу мақола бутун тергов ишида тубдан бурилиш ясалишига, айбдорларнинг эса ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишларидан ўзга чора қолдирмаган эди-да.

Савол?

Бу қандай мақола бўлдики, у шундай нозик ва қалтис бир жиноятни очиб берган бўлса?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>