• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Ишончнома кўпи билан қанча муддатга берилади?

— Давлат нотариал идораларида ишончнома кўпи билан қанча муддатга берилади?

Ҳикмат  Зияев

Зангиота тумани

Саволга Зангиота тумани 10-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Шоира Тошмуҳамедова жавоб беради:

— Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

“Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномада ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистондан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўл­жалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс бекор қилгунича ўз кучини  сақлаб туради.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>