• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

ИШИДдан ҳаммадан кўп мусулмонлар жабр кўрмоқда

22 мартда содир этилган портлашларда ўнлаб бегуноҳ жонларнинг қурбон бўлгани яна бир бор ИШИД террорчиларининг қўрқоқлигини намоён этди. Дунё ҳамжамияти ғазабга минди, глобал муҳокамалар бошланди. Брюссел терактлари барча янгиликлар дастурларининг бош мавзусига айланди.

Дунё етакчилари мазкур воқеа юзасидан ким ўзарга сўз айтишга ошиқдилар. #Belgiumunderattack ҳэштэги ижтимоий тармоқларни забт этди. Буларнинг барчаси тўғри, шундай муносабат бўлиши ҳам керак.

ОАВнинг айирмачилиги

Аммо тасмани бир неча ҳафта орқага айлантирсак, ИШИДнинг яна бир номардларча террорига – Истанбулнинг анча гавжум кўчаларида содир этилган портлашларни эслаймиз. Унда ҳам кўплаб бегуноҳ жонларнинг умри хазон бўлди. Аммо ўшанда дунё ҳамжамияти бунга жимлик билан муносабат билдирган эди.

Дунё етакчилари сукут сақлаб қўя қолишди, глобал муҳокама сезилмади, янгиликларга ҳам бош мавзу бўлолмади.  #Istanbulbombing  ҳэштэги ҳам етишмади.

Буларнинг барчаси, албатта, одамнинг ҳафсаласини пир қилади. Ва бундай ҳолат биринчиси эмас.

Ҳозир, мен бу қайдларни ёзаётганимда, шундай ҳолат яна такрорланди. 27 март куни Покистонда, Лахордаги одам гавжум бўладиган истироҳат боғида содир этилган ваҳшиёна теракт оқибатида камида 60 нафар бегуноҳ инсон қурбон бўлди.

Бу теракт ҳам дунё етакчиларининг эътиборини унчалик тортгани йўқ. Янгиликлар дастурлари ҳам бу шафқатсиз жиноятга кўп эътибор қаратишмади. Ва одатдагидай, глобал муҳокамага лойиқ кўрилмади.

Ҳамма одамларнинг қадри бир, аммо кимлардир бошқалардан кўра “қадрлироқ”.

ОАВ фаолиятидаги бундай айирмачилик ва ажратиб ёритиш, ғарбда содир этилган терактларга ҳаддан зиёд эътибор қаратилгани ҳолда, мусулмон мамлакатларидаги шунга ўхшаш ҳолатлар етарлича ёритилмай қолаётгани мисолида кўринади.

 Террорчи гуруҳларнинг фақатгина ғарбдаги жоҳилона хатти-ҳаракатларини кенг ёритиш, аслида Андерс Брейвик (Behring Breivik)га ўхшаганларнинг «Ислом ва мусулмонлар ғарбга қарши урушга кирди» қабилидаги қарашларини тарғиб қилишгагина хизмат қилади.

ИШИД қурбонларининг аксар кўпчилиги мусулмонлар

Мусулмон олами ИШИД фитнасидан бошқа халқлар ва мазҳабларга қараганда кўпроқ жабр кўраётгани инкор этиб бўлмас факт.

Ҳа, ИШИД бошқаларга қараганда мусулмонларнинг жонига кўп зулм қилди. Улар томонидан ўлдирилган ва ярадор қилинган мусулмон бўлмаганлар сонидан бир неча баравар кўп. Ва айнан шу сабаб қочоқларнинг улкан оқими пайдо бўлди. ИШИД муқаддас ислом дини номидан иш тутиб, мусулмонларни иснодга қўйди.

Бугун тармоқ газеталари ва Facebook ислом ва мусулмонларга нисбатан нафратга тўла комментларга тўлиб кетган.

Кўпчиликда фақат Ғарбни мўлжалга олган ИШИД мусулмонларга зарар етказмаслиги ҳақидаги нотўғри фикр шакллантирилгани сабаб, сўнгги вақтда кўча-кўйда кўплаб мусулмонлар очиқдан-очиқ тазйиқларга дучор бўлмоқда. Агар одамлар атрофга очиқ кўз билан қараганида эди, биз мусулмонлар ИШИД каби бузғунчи гуруҳлардан қанчалик нафратланишимизни англаб етган бўлардилар.

 Биз ИШИД бутун дунёга, жумладан мусулмонларга ҳам қарши эканини, террор, у қаерда – Туркияда, Сурияда, Париж ёки Брюсселда содир этилишидан қатъий назар, ўз номи билан террор эканини тушуниб етмасак, барча инсонлар қадри бирдай баланд эканини англаб етмас эканмиз, умумий душманни даф эта олмаймиз.

Маниже бин Ҳошим

Aftenposten, Норвегия

_____________________

Зоҳид таржимаси


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: , , ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>