• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Иш стажини ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Пенсия тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси бир қатор ҳукумат қарорларига ўзгаришлар киритди, деб хабар қилмоқда Lex.uz саҳифаси.

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, нафақа олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат муддати икки категорияга бўлинган.

Биринчи категория:

— молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари тўлаб борилган, ҳар қандай иш фаолияти, хоҳ давлат ташкилотида, хоҳ хусусий корхонада бўлсин;

— ҳарбий хизмат, партизан отрядлари сафида бўлиш, давлат хавфсизлик ва ички ишлар органлари сафида хизмат қилиш;

— ҳарбий қўриқлаш хизмати, махсус алоқа хизмати, тоғ-қутқарув қисмларида хизмат қилиш;

— хусусий меҳнат фаолияти, қорамол етиштириш, деҳқон хўжаликларида ишлаш ёки бошқа хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш,  Бюджетдан ташқари нафақа фондига суғурта тўловлари тўлаб борилган тақдирда;

Иккинчи категория:

— I гуруҳ ногирони, ёки ногирон-болага 16 ёшга тўлгунига қадар бўлган қараш вақти;

— 80 ёшдан катта бўлган, доимий кузатувга муҳтож бўлган қарияларга қараш вақти;

— олий  ўқув масканларининг кундузги бўлимларида, ҳарбий билим юртларида, докторантура ва клиник-ординатурада ўқиш вақти;

— ёш бола 3 ёшга тўлгунига қадар парваришлар вақти, умумий ҳисобда 3 йилдан кўп бўлмаслиги керак;

— ҳарбий хизматчилар тумумш ўртоқларининг ишга жойлашиш иложи бўлмаган ҳудудларда яшаш муддати, 10 йилгача;

— дипломатик ва консуллик хизмати вакилларининг чет элда бўлган вақти,  10 йилгача;

Бундан буён фақат бир категория доирасида турли соҳаларда иж стажи бир хил бўлганда, нафақа олувчи хохишига қараб улардан бири ҳисобга олинади. Турли категорияларда иш стажи бир хил бўлган тақдирда биринчи категория ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, фуқаролар реал меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта тўловлари тўлаб борилган даврига устуворлик ҳуқуқи берилди.

Бюджетдан ташқари нафақа фондига тўлов амалга ошириш ҳуқуқи бўлган, лекин тўлов амалга оширилмаган даври иш стажининг охирги 10 йиллик даврига қўшилмайди.

Электрон меҳнат дафтарчаси

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир неча ой олдин қоғоз кўринишидаги меҳнат дафтарчалари бекор қилинган эди. Фуқароларнинг иш стажи, амалга оширга суғурта тўловларининг барчаси электрон маълумотлар базаси шаклида сақланиши хабар қилинган эди.

Ушбу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси якка тартибдаги тадбиркорлар, фермерлар ва бошқа юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, қолган барча тоифадаги юридик шахслар 2019 йилнинг биринчи январидан бошлаб меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизимига ўтказишни белгилаган.

Хусусий тадбиркорлар ва юридик шахслар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳисоботларни бошқа солиқ ҳисоботлари таркибида тақдим этишлари керак.

2019 йилдан бошлаб фуқароларга меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар Давлат интерактив хизматлари ягона портали орқали тақдим этилади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>