• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Ижтимоий акция: «Биз билан табиат қўйнида китоб ўқинг!»

Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида ўтказилган «Биз билан табиат қўйнида китоб ўқинг!» номли ижтимоий акция бўлиб ўтди. Илк бор ўтказилган тадбирга унча кўп китобхон келмаган бўлса-да, ташкилотчилар лойиҳадан воз кечишмоқчи эмас.

– Ушбу лойиҳани илк бор ўтказдик, – дейди лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Илёс Сафаров. – Ёшларнинг фаол иштироки бизни қувонтирди. Китобхонликни оммавий тарғиб қилиш ва шу каби лойиҳаларни янада кенгайтиришда бугунгидек тадбирларнинг аҳамияти катта. Эндиги мақсадимиз, тез кунларда Бобур номидаги Тошкент марказий экобоғида китоб ўқиш марафонини ташкил қилиб, бундай тадбирларни вилоятларда ҳам оммалаштиришдир. 

Лойиҳа ташкилотчиларидан бири, блогер Санжар Саид фейсбукдаги саҳифасида тадбирдан олган тассуротларини қуйидагича ифодалади:

— Бугун очиқ ҳавода китоб ўқиш акциясини ўтказдик. Биринчи марта бундай тадбирни ўтказишимиз. Ҳеч бўлмаса 20 та одам келар, дегандик, тахминимиз тўғри чиқди. Ҳарҳолда велосипедчилардан камроқ бўлдик. Китобхонлар гуруҳининг асосий армияси Бўстонлиқдаги ёш ижодкорлар форумида бўлганиям озгина панд берди. Лекин, муҳими, биринчи қадам ташланди. Тажриба тўпладик, хатоларимизни тушуниб етдик. Кейинги сафар бундан кўпроқ одам иштирокида қизиқарли, шов-шувлироқ тадбир ташкил этамиз, деган умиддаман. Акцияни уюштиришда жонбозлик кўрсатган Илёс Сафаров, Молия институти Молия менежменти факультетининг 4- ва 2-курс талабалари, Дипломатия университети талабаси Жавоҳирбек, Аграр университети талабаси Бекзодбек, Инобат опа, Ёрқин ака, мен таниган ва танимаган барчага катта раҳмат!

Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид
Фото: Санжар Саид

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Улугбек Жавоб бериш
    1 oy олдин

    Хурматли ташкилотчилар, тадбир хакида бирор хабар, эълон бериш керакда. Каердан биламиз утказилаётганини, агар адашиб утиб колмасак сайилгохдан?((

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>