• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Иғво

— Салом, яхшимисан, Жумақўзи?

— Ваалайкум… Ўзинг тирикмисан, Мирражаб?

— Оламда нима гап? Янгиликлардан гапир.

— Тунов куни ишдан келаётиб Жовли совуқни кўриб қолдим.

— Ҳмм… Нима дейди? Яна бировни иғво қилдими?

— Ҳа-да, топдинг. Гапни иғводан бошлади яна. “Қимматчилик даврида Шорозиқ қандай қилиб енгил машина олдийкин-а?” дейди.

— Лекин тўғри айтибди. Қандай олган бўлиши мумкин?

— Менинг ўзим ҳам шунга ҳайрон бўлдим-да. Бирор жойдан даромади бўлмаса, икки дунёдаям машина ололмайди.

— Уям майли-я. Ваққос буғалтир бор-ку, қизига аллақанча минг сўмлик чет эл гарнитури совға қипти. Бунисига нима дейсан? Шунақа гапларни эшитаверсанг, проста алам қилиб кетади-да.

— Лекин нима бўлса ҳам биз ҳавас қиламиз-ку, Жовлига ўхшаб иғво қилмаймиз.

— Мен-чи, мен? Ўзинг биласан, ҳаётимда ҳеч кимни иғво қилган эмасман. Жовли ўзи бўлмағур одам.

— Тўғри айтасан. Шунақа иғвогарларни-чи… Хуллас, этагимга қўли тегса, теккан жойини кесиб ташлайман.

— Ичимдагини топасан-да. Иғвогарлик ҳам касб бўлди-ю… Соли тирриқнинг амалга миниши учун бошлиққа қилган хушомадини қара… Шу кунидан ўлгани яхши эмасми?

— Бошлиқнинг ҳам Соли мақтаганда талтайганига ўлайми?

— Э, дўстим, иғводан худо сақласин. Бизлар бировни иғво қилмасак бўлди-да…

Ҳасан Абдувоҳидов

Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>