• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Вазирингизни танийсизми: Адлия вазири

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. Tafsilot.uz бу сафар қонунчилик базасини изчиллик билан такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; амалдаги қонун ҳужжатларидаги «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлашсуд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган вазирлик раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

 m_m_ikramov  

Икромов

Музраф

Муборакхўжаевич

1973 йили 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

1990—1995-йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

1997—2003-йилларда Адлия вазирлигининг идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2003—2008-йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи —вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари бўлган.

2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири бўлиб ишлаган.

2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2014 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвонига сазовор бўлган.

2015 йилнинг 11 февраль куни давлатимиз раҳбарининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланган.

*       *       *

Қабул кунлари: Ҳар ойнинг биринчи жума куни, соат 15:00 дан 17:00 гача.

Телефон: 233-13-05.

Веб-сайт: minjust.uz

Электрон почта: info@minjust.uz

*       *       *

Вазирликнинг расмий веб-сайти (www.minjust.uz)

маълумотлари асосида тайёрланди


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Абдукахор Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Икромов Музраф Муборакхўжаевич 2016 йил 14 май куни бизни Бекобод шахримизда Металлурглар байрами нишонланди. Бизни Бекобод шахар Истиклол кучасида Нотариал идорада, 3 та ходим, халкимиз хизматида. Идора тор булиб колган эди. 2 та ходимини Бекобод шахар 80-дахада ЗАГС идораси жойлашган бинода, янги хоналарга кучиб 16-май куни халкимиз хизматини давом эттиришар экан. Музраф Муборакхўжаевич, бу биз Бекобод шахар халки ва металлурглар учун катта СОВҒА деб биламан. Сизга катта рахмат.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>