• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Ҳолон технологиялар институти ўзбек талабалари учун онлайн ўқув курслари очади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ҳамда Исроилнинг Ҳолон технологиялар институти (Holon Institute of Technology — HIT) педагогик ва илмий фаолият доирасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда «UzDaily» хабар бермоқда.

Файзулла Аъзамов ва Эдуард Якубов       Фото: Татьяна Шойхет.

Томонлар биргаликда 2018 йили халқаро конференция ташкиллаштиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ҳолон технологиялар институти ўзбек талабалари учун онлайн ўқув курслари очмоқчи.

Икки давлат олий таълим муассасалари қўшма тадқиқотлар ўтказади ва АКТ, кибер-хавсизлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича қўшма стартапларларни яратади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>