• Бугунги сана: Chorshanba, Yanvar 17, 2018

Ҳазрати Умарнинг қарзи

Баъзида ҳазрати Умар ғазнага келиб хазинабондан илтимос қилиб, оз миқдорда қарзга пул олар, сўнг вақтида қайтарар эди. Бир куни мўминлар амирига тўрт минг дирҳам керак бўлиб қолди. Абдураҳмон ибн Авфга одам жўнатиб қарз сўрадилар. Бироқ жўнатилган одам қуруқ қўл билан қайтиб келди.

— Ғазнадан олиб, қўлига пул тушганда тўлаб қўйсин, — дебди Абдураҳмон.

Ҳазрати Умар Аюдураҳмонни қидириб топдилар ва дедилар:

— Мен давлат хазинасидан бунча пулни ололмайман, чунки тўлолмай ўлиб қолсам нима бўлади? Сизлар ўшанда: “Пулни амир ул-мўъминийн Умар олган эди, қўяверинглар”, — дейсизлар. Лекин охиратда унинг ҳисобини мен бераман. Мен сизга ўхшаган қаттиққўл одамдан қарз олмоқчиман, токи қарзни тўлолмай жоним узилса, келиб меросхўрларим билан талашиб-тортишиб, ҳаққини олиб кетсин.

Бу воқеани эслатишимиздан мақсад бугун одамларни алдаб, пулини олиб кетаётган айрим фирибгарлар ёки бу ишининг нақадар оғир гуноҳ эканидан бехабар гумроҳларнинг кўзини осиш, эсини йиғиб олишига сабаб бўлишдир. Қиёматда азобланувчилар сафида бўлмай, охиратим куймасин десангиз, олди-бердиларда ҳалол бўлинг.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>