• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Жазо муддати тугади, ҳайдовчилик гувоҳномамни кимдан оламан?

— Суд томонидан транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқаро жазо муддати тугагач, ҳайдовчилик гувоҳномасини қаердан олиши мумкин?

Шерзод Давронов

Қибрай тумани

Саволга ҳуқуқшунос Отабек Шодмонов жавоб беради:

— Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами: 2240) билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га кўра бир йилдан камроқ муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномаларини яшаш жойидаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан, бир йилдан кўпроқ муддатга ана шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган шахслар эса ДЙҲХХ бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари (туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари)дан қайтариб олади.

Дейлик, фуқаро турли хилдаги транспортларни бошқариш ҳуқуқини берувчи А, В, С, D ва Е тоифаларига эга. У содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу тоифаларнинг биттаси (ёки бир нечтаси)дангина маҳрум этилди. Бундай вазиятда фуқаро суднинг қарорини олгач, ДЙҲХХ бошқармаларининг ўзи яшайдиган жойдаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими (туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими)га мурожаат этади. Керакли ҳужжатларни тақдим этганидан сўнг масъул мутахассислар белгиланган тартибда унга транспортни бошқариш учун қолган тоифалари кўрсатилган ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб беришади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>