• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Ҳар хил клиника учун битта лицензия олинадими?

— Турли касалликларни даволашга ихтисослашган хусусий клиника очиш учун битта лицензия олиш керакми ёки бир нечта?

Шуҳрат Носиров

Яшнабод тумани

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Абдували Аъзамов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (2012 йил 29 март) билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги низомга асосан бир неча тиббий ихтисосликлар бўйича фаолият юритмоқчи бўлган юридик шахслар фақат битта лицензия олади. Ушбу ҳужжатда ихтисослик турлари, тиббий хизматлар ҳажми ва тиббиёт муассасасининг тури кўрсатилади. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга талабгорнинг аризасига кўра берилиши мумкин.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!


Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>