• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Ҳар кимнинг ўз кечмиши бор … 

Аввалига кескин силкинган поезд сўнг ўрнидан оҳиста қўзғалди. Уфқда кўтарилган қуёш шарқдаги булутларга алвон тус берган, вагондаги ўриндиқларда ўтирган йўловчилар ҳануз тонгги уйқу таъсирида эдилар.

“Дада, қаранг, дарахтлар орта қолиб кетяпти!”

Тахминан 18 ёшдаги йигитчанинг ҳайрати поезд шовқини оғушидаги вагонда ҳукмрон одамлар сукутини бузди.

Ўсмир ҳар гал ортда қолаётган манзарани кўринмай кетгунига қадар кузатиб қўяр, кап-катта йигитнинг ҳадеб бошини ўнг ва чапга буриб, жараённи ёш боладек бунчалар ҳаяжон билан кузатаётгани орқада келаётган, бир-бирига жуда ўхшаш (опа-сингил бўлишса керак) кекса аёлларнинг ғашига тегаётган эди.

Ота эса ўғлининг бахтиёр кўзларига боқиб, болаларча қувонаётган фарзандига хайрихоҳлик билан назар ташлар ва шодлик тўла нигоҳи билан уни қўллаб-қувватларди.

“Дада, қаранг, мана бу оппоқ булутлар биз билан бирга чопиб кетишяпти. Қойил!” — деди тағин йигитча ақлини энди таниган боладек беғубор оҳангда.

Бу саволдан кейин опа-сингиллардан бири ўзини тутиб тура олмади.
“Болангизни кучлироқ шифокорга кўрсатсангиз бўлар экан”, — деди кекса аёл йигитчанинг отасига ҳамдардлик қиёфасида боқиб.

Ўғлининг кайфиятидан қувониб келаётган ота жилмайди. Унинг чуқур нигоҳида бир дард зоҳир эди.

“Ҳа, ўғлим шифохонадан бугун чиқди. У туғма сўқир эди ва ёруғ оламни бугун илк маротаба кўряпти”, — жавоб қайтарди ота.

Дунёда ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояни тингламасдан туриб одамларга баҳо беришга шошилманг.

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>