• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Битта фуқаро ҳар чоракда кўпи билан 2000 АҚШ доллари сотиб олишга ҳақли(ми?)

dollar-vs-visa-card

— Ўғлим Харьковдаги Миллий фармацевтика университетида ўқийди. Унинг йиллик тўлов контракти 2700 АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари, ётоқхона, саломатлигини суғурталаш, шахсий эҳтиёжлари, йилда бир марта Ўзбекистонга келиб-кетиши учун тахминан 5800-6000 АҚШ доллари кетади. Аммо вилоятимиздаги банклардан АҚШ долларини виза карточкасига туширган ҳолда сотиб олиш қийин бўлмоқда. Айтишларича, битта фуқаро ҳар чоракда 2000 АҚШ долларигача сотиб олиши мумкин экан, бу қайси ҳужжатларда акс этган?

Умида Собирова,

Фарғона шаҳри

Саволга Марказий банк раисининг ўринбосари Муродилла Эшматов жавоб беради:

Президентимизнинг 2013 йил 30 январдаги «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2013 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан чет эл валютасини халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга асосан ваколатли банклар Ўзбекистон ҳудудида очиқ валюта мавқеи лимити доирасида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга оширишга ҳақлидир.

Бунда Адлия вазирлигида 2013 йил 20 мартда рўйхатга олинган «Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга биноан конверцион бўлимда кунлик нақд пулсиз шаклдаги чет эл валютасини сотиш миқдори ваколатли банк раҳбарининг буйруғига асосан белгиланади.

«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига асосан Ўзбекистон ҳудудида барча ҳисоб-китоб­лар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Қайд этиш жоизки, Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 22 октябрда рўйхатга олинган «Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритилиши»га асосан резидент жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидаги маблағлари бошқа шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилишига йўл қўйилмаслиги, аммо жисмоний шахслар-резидентларнинг ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ ҳисоб-китоб қоғозлари ва бошқа ҳужжатлар асосида хорижга жўнатиб берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, нақд пулсиз кўринишдаги чет эл валютасини олиш учун ваколатли банкларда ташкил этилган конверсион операциялар бўлимларига бевосита мурожаат этишингиз мумкин.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>