• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

«Барселона»нинг ушбу мавсумдаги голга айланмаган барча пенальтилари

Ушбу мавсумда Испанияда “Барселона”нинг олдига тушадиган рақиб топилмаяпти. Айни пайтда у энг яқин таъқибчисидан 8 очкога илгарилаб кетган. Премерода азбаройи интрига йўқлигидан Каталония суперклуби ҳамма соҳада биринчи бўлишга қасд қилгандек кўринмоқда. Жамоанинг рекордлар билан биргаликда антирекордларни ҳам кетма-кет янгилаётганини бошқача изоҳлай олмадим.

“Барса” Испания чемпионатининг 27-турида “Райо Валекано”ни енгиб, мағлубиятсиз ўйинлари сонини 35 тага етказиб олган ҳамда Мадриднинг “Реал” жамоаси томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган эди.

Премперонинг 28-турида Месси “Эйбар” дарвозасини икки бор ишғол қилди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шу тариқа Леонель кетма кет 8 мавсум давомида йигирматадан гол ура олган илк футболчига айланди.

Миллий биринчиликнинг 29-турида эса антирекорд қайд этилди. “Хетафе”га қарши кечган учрашувининг 11-дақиқасида Лионель Месси пенальтини голга айлантира олмади. Бу аргентиналик юлдузнинг ушбу мавсумда Испания чемпионатида кўкка совурган саккизинчи пенальтисидир. Бунгача Самуэль Это’О ушбу рўйхатда пешқадамлик қилаётган эди.

Мазкур мавсумда “Барса” футболчилари 10 та пенальтидан гол уриша олмади. Тағин бу муваффақиятсизликлар жаҳоннинг айни пайтдаги энг ҳужумкор триосига тегишли бўлиб турганига ҳайрон қолмай иложимиз йўқ. 2015–2016-йилги мавсумда “Барча”нинг учлиги ўзларига берилган имкониятнинг ярминигина самарали якунлаган. Месси ва Неймар 8 мартадан пенальти тепиб, мос равишда тўрттадан гол уришган бўлса, Луис Суарес 4 марта ўн бир метрлик нуқтадан зарба бериб, шундан иккитасида кўзлаган мақсадига эришган.

Tafsilot.uz сайти “Барселона”нинг ушбу мавсумдаги голга айланмаган барча пеналтиларини жамлади. Барчаси қандай рўй берганини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин:

“Атлетико” —“Барселона” (Месси)

“Барселона” — “Леванте” (Месси)

“Барселона” — “Лас-Палмас” (Неймар)

“Барселона” — “Рома” (Неймар)

“Барселона” — “Бетис” (Неймар)

“Барселона” — “Валенсия” (Неймар)

“Спортинг” —“Барселона” (Суарес)

“Райо Вальекано” —“Барселона” (Суарес)

“Барселона” — “Хетафе”


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>