• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Футболми бу ёки кун-фу?

Европа чемпионлари лигаси нимчорак финали жавоб учрашувларининг энг қизиқарлиси Лондонда бўлиб ўтди, назаримда. Париждаги баҳс тенг курашлар остида кечган ва майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлаганди. Гарчи ўша ўйинда “Челси” мағлуб бўлган эса-да жуда яхши ўйин кўрсатган эди. Қолаверса, меҳмонда урилган гол ҳимоявий ўйин намойиш этадиган “аристократлар”га устунлик берар, 1:0 ҳисобидаги натижа уларни ЕЧЛ чорак финалига олиб чиқарди. Ўйин кутилганидан-да шиддатли ўтди, муросасиз курашларга бой бўлди. Бироқ жавоб ўйинида ҳам “ПСЖ”нинг қўли устун келди ва парижликлар мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлишди.

Буларни қоралашдан мақсад аллақачон ҳамма билиб бўлган ўйин тафсилотларини яна бир карра ёдингизга солиш эмас аслида. Эътиборимизни учрашувдаги бир эпизод тортди. Ўйиннинг қайсидир минутида “ПСЖ” ҳимоячиси Тяго Мотта ҳамда “Челси” яримҳимоячиси Сеск Фабрегасларнинг тўп учун курашда Шарқ яккакураш усталари сингари бир-бирига ташланишди. Оёқлар кўкрак баробар кўтарилди.

Фото: campionat.com

Ҳар икки футболчи бир-бирига зарба берди. Оғриқ анча кучли бўлди. Айниқса, Фабрегасники. Ҳар ҳолда бутсанинг тишлари металдан. Бундай оёқ кийим билан берилган зарба кўкрак қафасини қаттиқ шикастлаши, суякни синдириш ҳеч гап эмас.

Фото: campionat.com

Tafsilot.uz шу воқеа сабаб бўлиб, футболчиларнинг футболга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларини ўрганди. Маълум бўлишича, “Кун-фу футбол” фильми қаҳрамонларига ҳавам қилганлар анча-мунча экан. Келинг, бирма-бир улар билан танишиб чиқамиз.

Фото: sports.ru
Фото: sovsport.ru

Футболдаги кун-фу ҳақида гап кетганда кўпчилик, энг аввало, Найжел де Йонгни эслаши шубҳасиз. 2010 йилги жаҳон чемпионати финалида Голландия ва Испания миллий терма жамоалари тўқнаш келишди. Мухлислар мазкур ўйиндан ҳам кўра Найжел де Йонг ва Хаби Алонсо ўртасидаги тўқнашувни кўпроқ эслашади.

Фото: dailymail.co.uk

Ўйиннинг 29-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Хаби Алонсо майдон марказида тўп эгаллашга ҳаракат қилаётиб, кутилмаганда даҳшатли зарбага рўбарў бўлади. Испан футболчиси оғриқдан икки букилиб қолади. Ҳар ҳолда унинг кўкрагига берилган зарба Моттанинг Фаргегасни тепгандагидан анча кучли ва қўрқинчли эди.

“Гранада” футболчиси азбаройи Найжел де Йонгга ҳавас қилганидан “Малага”га қарши ўйинда уни такрорлаб кўради. ушбу “спектакл”да Хаби Алонсо ролини ўйнаш Диего Буонанотте чекига тушади.

Фото: 101greatgoals.com

Футболдаги энг даҳшатли зарбалардан яна бири айнан 2010 йилги мундиал билан боғлиқ. Диққат марказимизда яна голландлар. Бироқ су сафар улар жабрдийда ролида. Дарвоқе, мазкур ўйинни ўзбекистонлик ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб борган.

Голландия — Уругвай ўртасида кечган ўйинда жанубий америкаликлар ҳужум қилиб, голландларни жарима майдончасига қамаб қўйишади. Бироқ европаликлар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишади. Уругвайлик футболси Касерес қайтган тўпга акробатик усулда зарба беришга қарор қилади. У билан бир вақтда курашга киришган Голландия терма жамоасининг 14 рақамли футболчиси де Зеува тўпга рақибидан олдинроқ етиб бориб боши билан уни узоқлаштиради. Аммо шу тобда юзига келиб тушган қақшатқич зарбадан сўнг ерга қулайди. Найжел де Йонгдан фарқли ўлароқ Касерес рақибга атай жароҳат етказишни истамаган эди.

Фото: truba.com

“Брюгге” ҳимоячиси  Том Хедли футболда каратэ усулларини қўллаш тақиқланганини билмайди шекилли. Йўқса ўйиннинг 86-дақиқасида сакраган кўйи “Гент” футболчиси Ёсин ал-Ғанасийнинг бошига бундай зарба бермаган бўларди. Судья Хедлинининг “хизмат”ини қуруқ қўймайди, уни ҳақли равишда алвон рангдаги карточка билан сийлади.

Видео “tas-ix”да.

Худди шундай воқеа Хитой биринчилигида ҳам кузатилади. Зарба кучи Хедлиникидан анча кучли бўлганини айтиб ўтиш керак. Фақат бу сафар футболни кун-фу билан алмаштириб юборган “Шанхай шенхуа” ўйинчиси Хионг Фей хитойлик ўйинчи рақибини эмас, жамоадошини нокдаун ҳолатига туширади. Ҳушини йўқотган футболчи майдондан тўғри шифохонага олиб кетилди.

 

Футболда кун-фу услубларидан фойдаланиш Ҳиндистонда ҳам учраб туради. Миллионлар ўйини жадаллик билан ривожланаётган ушбу мамлакат биринчилигида кузатилган ҳолат ҳиндларнинг бўш вақтларда Шарқ яккакурашларини ҳам қунт билан ўзлаштираётганини англатади.

Кун-фу футбол нафақат 2010 йилги мундиалда, балки 2014 йили Бразилия майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам кузатилган. Футболчилар йўинлар давомида бир эмас, икки эмас, бир неча марта яккакураш усулларини ишга солишган.

Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn
Фото: china.cn

Мана бу воқеа эса спорт таомилларига, инсонийликка мутлақо зиддир. Унинг қаерда, қайси чемпионатда юз берганини аниқлашнинг иложи бўлмади.

Кўп эҳтимол билан у Туркия ёки Озарбайжонда рўй берган бўлиши керак. Бир нарса аниқки, бундай ўйинчиларга футболда жой йўқ.

“Қизми бу кийикми бу?” деб куйлаганди машҳур хонанда. Қуйидаги видеони кўраркансиз ушбу тилингизда ушбу қўшиқнинг ремекси айлана бошлайди: ”Футболми бу, кун-фуми бу?”

Мана бу ҳавола орқали мавзуга оида бошқа ҳолатларни ҳам томоша қилишингиз мумкин.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: ,

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Frenki Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Futbolda bunday nohush holatlar uchrab turadi. Ulardan yana biriChelsi – Nyukasl. Demba Ba vs Kolochini

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>