• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Пирей портида футболчилар муҳожирларга ёрдам бермоқда

“Олимпиакос” ўйинчилари Афинадан унча олис бўлмаган Пирей портида қочоқлар ва муҳожирларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишмоқда, одамларга кийим, овқат ва мевалар солинган пакетлар, кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотларни тарқатишмоқда. Бу биринчи марта бўлаётгани йўқ. Акция 4 мартда бошланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълумотларгига кўра ўшандан бери спортчилар томонидан 50 мингдан кўпроқ иссиқ тушликлар тарқатилган.

Айни пайтда 13 мингдан зиёд қочоқ ва муҳожир Пирей портида вақтинчалик бошпана топган. Улар яқин келажакда ўзларини нима кутаётганидан бехабар ҳолда палаткаларда, вақтинчалик бошпаналарда яшашмоқда.

— Аҳвол жуда даҳшатли ва одамни ларзага солади. Яхшиямки, кўмакка тайёр одамлар бор,— дейди “Олимпиакос” жамоаси яримҳимоячиси  Эстебан Камбьяссо. — Ва улар орасида бизнинг клубимиз ҳам бор. Албатта, яна кўплаб одамлар борки, улар муҳожирларнинг айни пайтдаги ҳаёти ёмон бўлмаслиги уччун ёрдам беришмоқда.

— “Олимпиакос” — катта юракка эга бўлган ажойиб клуб. Мен бу одамларнинг қаердан келгани, кимлигидан қатъи назар уларга беминнат ёрдам бераётгани учун клуб президентига таъзим бажо келтираман, — дейди ҳимоячи Артур Масауаку. — Бундай акцияларда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Қолаверса, бу клубимизнинг имижи учун ҳам яхши.

Футболчилар эҳсонларини тарқатишда спорт ҳақида ҳам унутишгани йўқ. Масалан, Камбьяссо ва Пайтим Касами суриялик болалар билан бирга шуғулланишди, тўп билан қандай муомала қилиш кераклиги кўрсатиб беришди.

— Ҳар биримиз ўзимизни ёмон ҳис қилишимиз мумкин, шунинг учун ҳам жамоамиз бундай вазиятда қўл қовуштириб ўтиришни хоҳламади, ёрдамга ошиқди, — дейди “Олимпиокос” яримҳимоячиси Костас Фортунис. — Кўрсатаётган ёрдамимиз учналик катта эмас, камтарона: айниқса, болалар учун жуда керакли бўлган иссиқ овқат, кийим-кечаклардан иборат.

“Euronews” мухбири Иоаннис Карагийоргаснинг маълум қилишича, қочоқлар Прирей портига кела бошлагинадан буён “Олимпиакос” футбол жамоаси уларни имкон даражасида қўллаб-қувватлаб келади. Юнонистон чемпионлари шу вақтгача бир неча ўн минглаб порцияда тушлик, кийим ва болалар учун футбол тўплари улашишди. Спорчилар бу ишни қанча керак бўлса шунча вақтгача давом эттиришга ваъда беришди

Манба: euronews.com


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>