• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Фоторепортаж. «Барселона» — «Арсенал» учрашувининг энг муҳим лаҳзалари

Тошкент вақти билан 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси Каталониядаги «Камп Ноу» ўйингоҳида «Барселона» ҳамда «Арсенал» клублари ўртасида Европа Чемпионлари лигаси нимчорак финалининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. Испанияликлар дастлабки учрашувда сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Инглиз клуби кейинги босқичга чиқиши рақиб дарвозасига камида учта гол уриши ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиши керак эди.

Бироқ бундай бўлмади. «Барселона» жавоб учрашувида ҳам «Арсенал»ни енгди. Бу сафар 3:1 ҳисоби қайд этилди. Голлар Неймар (18-дақиқа), ал-Нанни (51-дақиқа), Суарес (65-дақиқа) ва Месси (88-дақиқа) ҳисобига ёзилди.

Ўйиндан кейин оммавий ахборот воситаларида «Арсенал»нинг қаторасига 6 марта ЕЧЛ нимчорак финалидан ўта олмаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Лондон клуби ўтган мавсумда ҳам мусобақани айнан 1/8 финалда тарк этган эди. «Арсенал»нинг муваффақиятсиз серияси 2011 йилда айнан «Барселона»га қарши кечган баҳсда бошланган бўлиб, шундан буён канонирлар бир марта «Милан» ва икки марта «Бавария»дан мағлуб бўлишган. Ўтган йили эса «Монако» тўсиғидан ўта олишмаган.

Tafsilot.uz ушбу учрашувнинг энг эсда қоларли лаҳзалари муҳрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади. Марҳамат!

«Арсенал» ишқибози
Андрес Иньеста ва Матьё Фламини
Давид Оспина, Лионель Месси ва Габриэл Паулиста
Луис Энрике
«Барселона»нинг ишқибозлари
Лионель Месси ва Неймар
Муҳаммад ал-Нанни «Арсенал»нинг ўйиндаги ягона голини урмоқда
Муҳаммад ал-Нанни
Арсен Венгер
Луис Суарес голини нишонлаяпти
Месси «Барселона»нинг учинчи голини урмоқда
Леонель Месси
Леонель Месси
Хорди Альба, Неймар, Луис Суарес ва Жереми Матьё

Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>