• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Фирибгар балиқчилар

1994 йиллари Қорақалпоғистон Республикасида Орол денгизининг атрофидаги кўлларда одамлар январь-февраль ойларида балиқ ови билан шуғулланишар эди (ёз ойларида балиқ ови ман қилиниши ва бунинг сабаби ҳаммага маълум).

У ерда овланган балиқларни Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан бориб харидорлар кўтара сотиб олиб кетишар ва ўз вилоятларида килолаб сотар эдилар. Балиқчилар шундай фириб ишлатишардики, натижада 1 тонна балиқ тарозида 1,5 тонна, 10 тонна балиқ эса 15 тонна тош босарди. Лекин бундан балиқни кўтарасига сотиб олиб кетганлар ҳам зарар кўрмасди. Фақат улардан балиқ харид қилган истеъмолчиларгина зиён кўришар эди.

Савол?

Балиқчилар қандай йўл билан 10 тонна балиқни 15 тонна эканига харидорларни ишонтиришга ва уларни анча вақт алдаб келишга муваффақ бўлишган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Азамат Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Музлатиб сотишган булса керак,шунда тарозида огир чиккан,харидорларгаям шу усул кулланилган.Хозирам бу кенг кулланилади

  • Roma Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Оғзига тош тиқишган

  • Мансур Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Тахминимча, балиқлар шу ойларда уруғланган бўлади, яъни тухум ҳужайралари кўпайиб, танаси оғирлашади.

  • Odiljon Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Yemish sifatida kunjara berishgan

  • Ulug'bek Жавоб бериш
    2 yil олдин

    baliq ichiga suv solishgandir…Keyin muzlatishgan

  • Исматуллаев Мухрииддин Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Шприцда танасига сув хайдаб музлатиб сотишган

  • Алишер Аяпов Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Фикримча баликчилар баликларнинг огзига лой тикишган булса керак

  • Жамшид Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Баликни суви озрок булган идишга солинганда, балик купрок сув ичишга харакат килади ва 50% гача сув ютади. Шу билан 15 тонна килиб сотишган.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>