• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

ФИФАнинг янги президенти ким бўлади?

ФИФА атрофида рўй берган коррупцион можаролар 2015 йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди. Ушбу мавзу дунё бўйича ўтган йилда энг кўп муҳокама қилинган ва ёритилган мавзулар рейтингида ўнталикдан жой олган бўлса керак. Бўлиб ўтган воқеалардан кўпчилик хабардор, шу боис майда-чуйда тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман. Мени қизиқтираётган нарса битта: ФИФАнинг янги президенти ким бўларкин?

ФИФА президентлигига сайловлар шу йилнинг 26 февралида ўтказилади. Айни пайтгача ушбу лавозимни эгаллаш учун 5 нафар номзод ариза топширган. Аммо улар орасида Йозеф Блаттер ва Мишел Платини йўқ. Гап шундаки, бу икковлон 2015 йилнинг 7-8 октябрь кунлари Халқаро футбол федерацияси этика қўмитасининг тергов палатаси томонидан 90 кунга  ўз вазифасидан озод этилган эди. 2015 йилнинг 21 декабрида ФИФА этика қўмитаси қарорига кўра улар 8 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган. Уларнинг ФИФА апелляция қўмитасига берган аризалари рад этилган бўлиб, фақатгина Халқаро спорт арбитраж судининг ушбу иш юзасидан чиқариладиган қарори кутилмоқда.

2015 йилнинг 12 ноябрида ФИФАнинг янги президентлиги учун кураш олиб бораётган номзодлар рўйхати эълон қилинган эди. Келинг, улар билан танишиб, сайловолди дастурларида илгари сурилган муҳим ғояларга баҳо берамиз ва сайловдаги имкониятларини чамалаб кўрамиз:

Шаҳзода Али ал-Ҳусайн — Иордания шаҳзодаси

shahzoda_ali

Сайловолди дастуридан:

  • 2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда бўлиб ўтиши учун қўлидан келган барча ишни қилади;

  • 2022 йилги мундиал мезбони ҳам ўзгартирилмайди;

  • ФИФА фаолиятига доир ҳар қандай ҳисоботлар очиқ бўлади;

  • ЖЧ иштирокчилари сонини 36 тагача кўпайтиради (Бу ишни 2018 йилги мундиалдаёқ амалга оширмоқчи).

Шайх Салмон — ОФК раҳбари

shayx_salmon

Сайловолди дастуридан:

  • Мутлақ назоратнинг тарафдори эмас;

  • Навбатдаги дунё биринчиликлари Россия ва Қатарда бўлиб ўтишини қўллаб-қувватлайди;

  • ФИФА президент кўпи билан кетма-кет 3 муддатга сайланиши мумкинлигига доир чеклов ўрнатади;

  • ФИФА раҳбарлигига сайланса, маош олмасдан ишлайди.

Токио Севале — ЖАРнинг собиқ вазири

sevale

Сайловолди дастуридан:

  • ФИФАнинг шаффофлиги учун курашади;

  • Ирқчилик ва дискриминация (камситиш, таҳқирлаш, ҳақ-ҳуқуқини чеклаб қўйиш, ҳуқуқ жиҳатидан баравар кўрмаслик)га қарши курашни кучайтиради;

  • Терма жамоалар кийимида ҳомийларнинг логотиплари кўпроқ бўлишини хоҳлайди.

Жером Шампан — ФИФА бош котибининг собиқ ўринбосари

jerom_shampan

Сайловолди дастуридан:

  • Футболчини 3 дақиқақага ўйиндан четлаштирувчи тўқ сариқ (апельсин) рангдаги карточкани муомалага киритмоқчи;

  • Футболга янги технологиялар киритилишини қўллаб-қувватлайди;

  • У ҳам ЖЧ иштирокчилари сонини 40 тагача кенгайтириш ниятида;

  • Мундиалда иштирок этиш учун Европа қитъасига белгиланган квота (ЖЧда иштирок этувчиларнинг чекланган сони)ни бекор қилмоқчи;

  • 2030 йилги жаҳон чемпионати Англияда ўтказилиши тарафдори.

Жанни Инфантино — УЕФА бош котиби

infantino

Сайловолди дастуридан:

  • ЖЧ иштирокчилари сонини 40 тагача кўпайтиришни хоҳлайди;

  • …ёки Европа қитъаси учун белгиланган квотани оширади;

  • Агар ФИФА раҳбарлигига сайланса, биринчи кунданоқ тизимда ислоҳотларни бошлайди (бироқ айнан қандай ислоҳотлар экани ноъмалум).

Хўш, Сиз қандай фикрдасиз?

 

Сизнингча, ким ФИФАнинг янги президенти бўлади?

  • Шаҳзода Али ал-Ҳусайн (49%, 109 та овоз)
  • Жанни Инфантино (29%, 64 та овоз)
  • Шайх Салмон (17%, 37 та овоз)
  • Жером Шампан (4%, 9 та овоз)
  • Токио Севале (2%, 4 та овоз)

Жами овозлар: 223 та

Loading ... Loading ...

Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>