• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Фарзандимни хорижда даволатсам бўладими?

— Фарзандим қўл-оёқлари бўғимларининг қаттиқ куйиши натижасида тиришиб, ногирон бўлиб қолган. Икки марта операция қилдирдик, аҳволи бироз ўнгланди-ю, бироқ буткул тузалиб кетмади. Эшитишимча, тақдири фарзандимникига ўхшаш болалар хайрия маблағлари ҳисобидан чет элда, жумладан, Германияда даволаниб келаркан. Мен ҳам фарзандимни хорижда даволатишим мумкинми?

Шаҳноза Мардаева

Олтинсой тумани

Саволга “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон Мўминов жавоб беради:

— “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш ва ногирон болаларни соғломлаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларга ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш, уларни нуфузли чет эл клиникаларида даволатиш ана шундай лойиҳалардан биридир.

2002 йилда хайрия фондимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” ташкилоти ўртасида уч томонлама битим имзоланган эди. Келишувга кўра томонлар 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

 “Friedensdorf International” ташкилоти мутахассислари ҳар йили март-апрель ойларида юртимизга келиб, хайрия фондимизнинг пойтахтдаги тиббий-ижтимоий марказида Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари, Бухоро вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм, Қашқадарё вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Қашқадарё ва Сурхондарё, Самарқанд вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Самарқанд, Жиззах вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Тиббий кўрик давомида беморлар ва уларнинг яқинларига маслаҳат ва тавсиялар берилади ҳамда аҳволи энг оғир деб топилган беморларга Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун (6 ойдан 3 йилгача) йўлланмалар берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бемор фарзандингизни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг республика бошқаруви ва Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий филиалида рўйхатга олдиришни тавсия қиламиз. Масъул ходимларимиз германиялик мутахассислар мамлакатимизга келишганда сизни тиббий кўрикдан ўтишга таклиф этишади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, 2002−2015-йиллар давомида ортопедик касалликлар, тананинг куйишдан кейинги функцияси бузилишига олиб келадиган чандиқлар, травматик асоратлардан кейин суякнинг нотўғри ўсиши билан оғриган 250 нафар ўзбекистонлик бола Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди. 2014 йил давомида республика бўйича жами туғма лаб-танглай нуқсони бўлган 255 нафар ногирон, туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “қийшиқ бўйин” ташхиси қўйилган болалар операция қилинди. Таъкидлаш жоизки, йўлланмалар ва операция харажатлари “Friedensdorf  International” ташкилоти ҳисобидан қопланади.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Хушнуд Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Ассалому алайкум менда хам шунга ухшаш савол бор эди. Катта ёшдаги беморларга, ногиронларга хам хорижда даволнишига ёрдам берадиган фондлар борми? Шу хакида маълумот берсангиз илтимос.

  • Фарзандимни хорижда даволатсам бўладими? | Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Саволга “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаг… […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>