• Бугунги сана: Wednesday, January 18, 2017

Фарзандингиз тарбиясида қуйидаги 6 та хатога йўл қўйманг!

tarbiya_uchun_12_daqiqa

Фарзандингизнинг келажагидан кўнглингиз тўқми? Сиз уларда етакчилик қобилиятини тарбия қилаяпсизми? Бугунги ота-оналар ўз қўли билан фарзандларини етакчи ва мустақил шахс бўлиш қобилиятидан маҳрум қилмоқда.

Етакчилик бўйича эксперт, 25 дан ортиқ китоб муаллифи, Growing Leaders  («Ўсаётган етакчилар») ташкилотининг асосчиси ва президенти Тим Элмор ота-оналар фарзанд тарбиясида йўл қўядиган асосий хатоларни санаб ўтди. Тим Элмор ҳозирги ота-оналар болаларига ҳаддан ортиқ ғамхўрлик қилади деб ҳисоблайди.

Қуйида ана шундай хатоларни келтирамиз:

1. Болаларни таваккал қилиш имкониятидан маҳрум этамиз

Биз ҳозирги олам таҳдидлар билан тўлиб тошган деб фикрлашга одатланганмиз. Фарзандидан айрилиб қолиш қўрқуви ота-оналарни уларга ғамхўрлик қилишга ундайди. Бунда ҳатто асосланган таваккалчиликка ҳам йўл қўйилмайди. Европа тадқиқотлари шуни кўрсатдики, болалигида кўчада ўйнамаган ва «тиззаси шилинмаган» бола катта бўлганда фобиялардан(қўрқув) кўпроқ азият чекади.

Болалар бу нормал ҳолат эканлигини тушуниши учун бир неча марта йиқилишига тўғри келади. Ўсмирлар ҳиссий етукликка эришиш учун балоғат ёшидаги муҳаббатни бошдан кечириши лозим.

2. Биз ёрдамга жуда шошиламиз

Ҳозирги ёш авлод вакиллари 20—30 йил илгари уларнинг тенгдошлари эга бўлган кўплаб ҳаётий тажрибаларга эга эмас. Чунки уларнинг ота-оналари фарзандининг муаммосини ҳал қилиб беришга жуда шошилади. Бундай тезкор ёрдам болаларни мураккаб вазиятлардан чиқиб кетишдан халос этади ва улар муаммоларни мустақил ҳал қилиш кўникмасидан маҳрум бўлади.

Бу эса етакчилик тамойилларига зид ҳисобланади. Ёшлар турли қийинчиликларни четдан ёрдам олмасдан ҳал қилиш билан тажрибасини орттириши лозим. Акс ҳолда улар «Мен бирор хато қилсам ёки мақсадимга эриша олмасам, катталар буни тузатиб қўяди ва оқибатларини бартараф этади» деган фикрга кўникиб қолади.

3. Болалар жуда осонлик билан мақтов эшитади

Бугунги спорт тўгаракларида ҳамма «ғолиблар» йиғилгандек туюлади. «Ҳар бир киши мукофотга лойиқ» тамойили болага ўзини қобилиятли ҳис қилишга ёрдам беради. Бироқ вақт ўтиб, болалар фарзандини ажойиб деб ҳисоблаётганлар фақат ота-онаси эканлигини пайқай бошлайди ва уларнинг объективлигига шубҳа пайдо бўлади.

4. Айбдорлик ҳисси яхши хулқни қоплаб кетишига имкон яратамиз

Болалар ҳар дақиқада сизни яхши кўриши шарт эмас. У ўзига керак бўлган нарсага эришиш учун курашишини истасангиз, унга «йўқ», «ҳозир эмас» каби сўзларни ҳам вақтида айтиб туринг. Бир нечта фарзанди бор ота-оналар улардан бирини мукофотлаб, қолганларини ажратиб қўйишни ноҳақлик деб ҳисоблайди. Бироқ биз бу орқали омад бизнинг ҳаракатларимизга боғлиқ эканлигини болаларга кўрсата олмаймиз.

5. Ўтмишдаги хатоларимиз билан бўлишмаймиз

Фарзандингиз тўғри йўлни топиши учун унинг ёшида ўзингиз йўл қўйган хатолар ҳақида сўзлаб беринг. Бундай вазиятларда нималарни ҳис қилганингиз ва қандай хулоса чиқарганлигингиз билан ҳам бўлишинг.

6. Бизнинг сўзларимиз ҳаракатларимиздан фарқ қилади

Ота-она сифатидаги вазифамиз болаларни ўз сўзи ва ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган инсон қилиб тарбиялашдир. Биз ўз уйимизда етакчимиз, шунинг учун муносабатларда фақат тўғриликка амал қилишимиз ва ширин ёлғон эртами-кечми фош бўлиб, ёш характерни емиришини тушуниб етишимиз лозим.

Маънавий танлов чоғида сизни бошқа одамлар, айниқса фарзандларингиз кузатиб турганлигини унутманг!

Дилноза Абдувалиева

Манба: farzand.uz

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Даулет Жавоб бериш
    2 months олдин

    В теме написано 7 ошибок, а в содержании 6 ошибок.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>