• Бугунги сана: Seshanba, Sentabr 19, 2017

Фейсбук ва Твиттер одамлар онгини бошқармоқда

Оксфорд университети олимлари фикрича, ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган пропаганда жамиятдаги инсонларнинг фикрларини манипуляция қилиш вазифасини бажармоқда, деб ёзади Guardian​ нашри.

Оксфорд Интернет институтининг “Пропагандани хисобий тадқиқ қилиш” лойиҳаси бўйича дунёнинг 9 та мамлакати: АҚШ, Бразилия, Германия, Канада, Полша, Россия, Тайван, Украина ва Хитойда Фейбук ва Твиттер тармоқлари орқали қандай тарғибот ўтказилаётгани ўрганилган.

Интернет фанлари профессори Филипп Ҳоварднинг айтишича, олимлар Фейсбук ва Твиттер алгоритмлари ёрдамида интернет тармоғида кенг тарқалган «ёлғон, уйдирма ва нотўғри маълумотларни тарқатиш»дан иборат анъанавий пропаганда унсурларини аниқлашган. Маълум бўлишича, Россияда энг фаол Твиттер фойдаланувчиларининг 45 фоизи ботлардан иборат экан.

Тадқиқотда айтилишича, ижтимоий тармоқларда муайян хабарларни автоматик тарқатиш билан шуғулланувчи аккаунтлар ҳақиқий фойдаланувчилардан устун келиши ва улар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Тадқиқотчилар АҚШда “виртуал машҳурлик”нинг аҳамиятини Доналд Трампнинг президентлик кампанияси даврида Твиттерда кузатилган фаоллиги мисолида кўрсатиб беришган.

Лойиҳа раҳбари Самуэл Вулли интернет тармоғида пропаганда қилишда ботларнинг аҳамиятига эътибор қаратган. «Ботлар одамларни манипуляция қилишни истаган бир кишининг имкониятларини бир неча маротаба кўпайтира олади», – дейди тадқиқотчи.

Тадқиқот Россиянинг ижтимоий тармоқлардан нафақат ташқи душманларга қарши, балки оддий россияликларни бошқаришда ҳам самарали фойдаланаётганини кўрсатган. Тадқиқот муаллифларидан бири Сергей Сановичнинг айтишича, Россияда онлайн пропагандани сиёсий мусобақа юзага келтирган. Россия интернет пропагандасидан илк бор ички барқарорлик ва Путиннинг ҳокимиятига таҳдидларга қарши кураш мақсадида фойдалана бошлаган.

sof.uz сайтидан олинди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>