• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

ЕЛ: 1/16 финал — кимда имконият қандай?

Бугун Европа лигасининг 1/16 финал баҳсларига старт берилади. Кўҳна қитъада нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи мазкур мусобақага бу гал ҳар қачонгидан қизиқиш юқори. Чунки 1/16 финалдаёқ ҳар қандай чемпионатни безаб бериши мумкин бўлган гранд жамоалар бир-бирларига рўбарў келишган.

Айниқса, Боруссия Дортмундт – Порту, Вильярреал – Наполи, Фиорентина – Тоттенҳэм, Марсель – Атлетик Бильбао, Спортинг – Байер, Шахтёр – Шальке-04, Галатасарой – Лацио ўртасида кечиши кутилаётган шиддатли баҳслар ҳеч бир футболсеварни беэътибор қолдирмаса керак.

Гранд клубларнинг аксарияти Европа чемпионлари лигасининг гуруҳ босқичида омадсизликка учраб, мухлислари кўнглини хуфтон қилишган. Уларнинг ишқибозлари кўнглини ҳарна халқаро турнирда ўйнаяпмиз-ку, ҳеч бўлмаса шу ерда бош совринга сазовор бўлармиз деган биргина илинж ёритиб турган бўлса не ажаб.

Ўзбекистонликлар учун Европа лигасининг ушбу босқичи нафақат кучли жамоаларнинг тўқнашуви, балки унда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, Москванинг “Локомотив” клуби сафида Виталий Денисов ўйнаётган бўлса, Краснодарнинг шу номдаги клуби сафида эса Одил Аҳмедов тўп сурмоқда. Албатта, Европа майдонларида, устига-устак, нфузли халқаро турнирда оттириладиган тажриба ва кўникмалар 2018 йилги ЖЧ саралашининг муҳим ўйинлари арафасида турган терма жамоамиз аъзолари учун катта мактаб вазифасини ўташи шубҳасиз.

Афсуски, “Локомотив” кеча Туркиянинг “Фенербахче” клубига имкониятни бой бериб қўйди (2:0), энди “темирйўлчилар” нимчорак финалга чиқиш учун ўз майдонида бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида анча тер тўкишига тўғри келади.

“Краснодар” эса бугун майдонга тушади. Унинг рақиби Чехиянинг “Спарта”си. Дастлабки ўйин чехияликлар майдонида, жавоб ўйини эса Россияда ўтишини инобатга олсак, мазкур ўйиндаги дуранг натижа ҳам, мағлубият қайд этилган тақдирда рақиб дарвозасига киритиладиган ҳар бир гол ҳам жавоб учрашувида “Краснодар”нинг имкониятини ошириши табиий. Ғалаба қозонишса-ку, нур устига нур.

Мухлисларнинг топқирлигини, олдиндан кўра билиш салоҳиятини текшириб кўриш мақсадида ўзига хос сўровномалар ташкил қилдик. Улар билан қуйида танишиб, овоз беришингиз мумкин.

Фиорентина (Италия) – Тоттенҳэм Хотспур (Англия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Артемио Франки (Флоренция, Италия), сиғими — 47290.

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Фиорентина — Тоттенҳэм учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Тоттенҳэм ютади (63%, 49 та овоз)
  • Фиорентина ютади (22%, 17 та овоз)
  • Дуранг (15%, 12 та овоз)

Жами овозлар: 78 та

Loading ... Loading ...

Боруссия Д (Германия) – Порту (Португалия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Сигнал Идуна Парк (Дортмунд), сиғими — 81359

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Боруссия — Порту учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Боруссия ютади (83%, 60 та овоз)
  • Дуранг (11%, 8 та овоз)
  • Порту ютади (6%, 4 та овоз)

Жами овозлар: 72 та

Loading ... Loading ...

Андерлехт (Бельгия) – Олимпиакос (Греция)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Констант ван ден Сток (Брюссель), сиғими — 28063.

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Андерлехт — Олимпиакос учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Олимпиакос ютади (56%, 24 та овоз)
  • Дуранг (28%, 12 та овоз)
  • Андерлехт ютади (16%, 7 та овоз)

Жами овозлар: 43 та

Loading ... Loading ...

Мидтьюлланн (Дания) – Манчестер Юнайтед (Англия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: MCH Арена – Мессецентр – Хернинг (Хернинг), сиғими — 11800.

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Мидтьюлланн — Манчестер Юнайтед учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Манчестер Юнайтед ютади (86%, 68 та овоз)
  • Мидтьюлланн ютади (10%, 8 та овоз)
  • Дуранг (4%, 3 та овоз)

Жами овозлар: 79 та

Loading ... Loading ...

Севилья (Испания) – Мольде (Норвегия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Рамон Санчес Писхуан (Севилья, Испания), сиғими — 45500.

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Севилья — Мольде учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Севилья ютади (98%, 52 та овоз)
  • Дуранг (2%, 1 та овоз)
  • Мольде ютади (0%, 0 та овоз)

Жами овозлар: 53 та

Loading ... Loading ...

Вильярреал (Испания) – Наполи (Италия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 18.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Эль-Мадригал (Вильярреал), сиғими — 25000.

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Вильярреал — Наполи учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Наполи ютади (70%, 38 та овоз)
  • Вильярреал ютади (17%, 9 та овоз)
  • Дуранг (13%, 7 та овоз)

Жами овозлар: 54 та

Loading ... Loading ...

 

Сент-Этьен (Франция) – Базель (Швейцария)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Жеффруа-Гишар (Сент-Этьен), сиғими — 38458

Жавоб учрашуви: 26.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Сент-Этьен — Базель учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Базель ютади (55%, 21 та овоз)
  • Сент-Этьен ютади (24%, 9 та овоз)
  • Дуранг (21%, 8 та овоз)

Жами овозлар: 38 та

Loading ... Loading ...

Сьон (Швейцария) – Брага (Португалия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Турбийон (Сьон), сиғими — 16263

Жавоб учрашуви: 24.02.2016, соат 22:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Сьон — Брага учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Брага ютади (52%, 17 та овоз)
  • Дуранг (27%, 9 та овоз)
  • Сьон ютади (21%, 7 та овоз)

Жами овозлар: 33 та

Loading ... Loading ...

Валенсия (Испания) – Рапид В (Австрия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Месталья (Валенсия), сиғими — 55000

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Валенсия — Рапид учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Валенсия ютади (89%, 39 та овоз)
  • Дуранг (9%, 4 та овоз)
  • Рапид ютади (2%, 1 та овоз)

Жами овозлар: 44 та

Loading ... Loading ...

Аугсбург (Германия) – Ливерпуль (Англия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти:19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: WWK-Арена – SGL-Арена (Аугсбург), сиғими — 30662

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Спарта (Чехия) – Краснодар (Россия)     

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти:19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Дженерали Арена – Летна (Прага), сиғими — 20854

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Спарта — Краснодар учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Краснодар ютади (76%, 42 та овоз)
  • Дуранг (16%, 9 та овоз)
  • Спарта ютади (7%, 4 та овоз)

Жами овозлар: 55 та

Loading ... Loading ...

 

Галатасарой (Турция) – Лацио (Италия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Турк Телеком – Али Сами Йен (Истамбул), сиғими — 52695.

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Галатасарой — Лацио учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Галатасарой ютади (48%, 19 та овоз)
  • Лацио ютади (35%, 14 та овоз)
  • Дуранг (18%, 7 та овоз)

Жами овозлар: 40 та

Loading ... Loading ...

Шахтёр Д (Украина) – Шальке-04 (Германия)

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Арена Львов (Львов), сиғими — 34915
Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Шахтёр — Шальке-04 учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Шальке-04 ютади (43%, 16 та овоз)
  • Шахтёр ютади (35%, 13 та овоз)
  • Дуранг (22%, 8 та овоз)

Жами овозлар: 37 та

Loading ... Loading ...

Марсель (Франция) – Атлетик Б (Испания)
1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Велодром (Марсель, Франция), сиғими —67394

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Марсель — Атлетик учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Атлетик ютади (68%, 23 та овоз)
  • Дуранг (29%, 10 та овоз)
  • Марсель ютади (3%, 1 та овоз)

Жами овозлар: 34 та

Loading ... Loading ...

Спортинг (Португалия) – Байер (Германия).

1/16 финал, дастлабки ўйин

Ўйин вақти: 19.02.2016, соат 01:05 (Тошкент вақти билан).

Стадион: Жозе Алваладе (Лиссабон), сиғими — 50044

Жавоб учрашуви: 25.02.2016, соат 23:00 (Тошкент вақти билан).

Сизнингча, Спортинг — Байер учрашувида қандай натижа қайд этилади?

  • Байер ютади (0%, 0 та овоз)
  • Спортинг ютади (0%, 0 та овоз)
  • Дуранг (0%, 0 та овоз)

Жами овозлар: 0 та

Loading ... Loading ...

Яна бир маълумот: ЕЛ 1/16 финал босқичида қатнашаётган жуфтликлар ичида фақатгина Андерлехт — Олимпиакос, Вильярреал — Наполи, Спарта – Краснодар, Фенербахче — Локомотив, Фиорентина — Тоттенҳэмгина бунгача ҳам тўқнаш келишган экан. Қолганлар эса ўзаро бир-бирларига қарши биринчи марта майдонга тушишади. Бу эса ўйинларнинг янада қизиқ ва шиддатли кечишини таъминлайди.

Tafsilot.uz изоҳи:

1/16 финалнинг яна бир учрашуви қолганларига нисбатан бироз олдинроқ — 16 февраль куни ўтказилган эди. Истамбулдаги “Шюкрю Сараджоглу” стадионида Туркиянинг “Фенербахче” клуби Россиянинг “Локомотив”идан 2:0 ҳисобида устун келди. Жавоб ўйини 25 февраль куни соат 21:00 да Москвадаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>