• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Эшикнинг ғичирлаши нимани англатади?

eshik

Бир подшоҳ ўз саройида бўшаб қолган ўринга вазир танлаш учун барча аёнларини ҳузурига тўплабди. Сарой аҳли подшоҳ вазирликка кўтаришни хоҳлаётган номзодни саволларга кўмиб ташлашибди. Саволларнинг барчасига бурро-бурро жавоб берган донишманд подшоҳдан изн олиб, аёнлардан:

— Эшикнинг ғичирлаши нимани англатади? — деб сўрабди.

Вазирларнинг униси у дебди, буниси бу дебди. Аммо шунча ўйлашмасин, улардан ҳеч бири тайинли жавоб айта олмабди. Натижада донишманд саволнинг жавобни ўзи айтибди. Жавобдан барча вазиру давлат арконлари лол қолибди.

Савол?

Подшоҳ ўзига вазир қилиб олишни истаган донишманд саволига нима деб жавоб берган эди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Содиқжон Жавоб бериш
    2 months олдин

    Эшикни ошиқ-мошиғи қуриб ёғсизланиб қолганини англатади.

    • Бахриддин Жавоб бериш
      2 months олдин

      Эшикдан кимдир келаетганини билдиради

  • Go`zal Rashidova Жавоб бериш
    2 months олдин

    Донишманд:

    – Бу савол сиз ўйлаганчалик мушкул амас: эшикнинг ғижирлаши унинг очилиб – ёпилганидан далолатдир. – деб жавоб беради))))

  • Husniddin Жавоб бериш
    2 months олдин

    loqaydsizlik

  • Nizomiddin Usmonov Жавоб бериш
    2 months олдин

    Eshikni ochilib yopilishidan dalolatdir

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>