• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Эроннинг машҳур стадионлари

Эрон футболи ҳақида сўз кетганда кўпчиликнинг кўз олдига дунёга машҳур “Озодий” стадиони келади. Бу бежиз эмас. Чунки у нафаат қитъамизнинг, балки жаҳоннинг энг йирик ўйингоҳларида бири ҳисобланади. Аммо Эронда “Озодий”дан бошқа стадионлар ҳам борки, улар ҳажми, замонавийлиги, шарт-шароитлари бўйича Осиёнинг исталган стадиони билан рақобатлаша олади.

Дарвоқе, жорий мавсумда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қатнашаётган клубларимиздан нақ учтаси форс жамоаларига қарши уларнинг майдонида ўйнашига тўғри келади. Шу жиҳатдан ҳам ушбу мамлакатнинг ўйингоҳлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш, назаримизда, фойдадан холи бўлмайди.

«Озодий» стадиони

Қайси шаҳарда жойлашган?  Теҳрон
Қачондан ишга тушган?  1971 йил
Сиғими қанча?  100 000
Қайси жамоага тегишли?  Эрон МТЖ,  «Персеполис» ФК,  «Истиқлол» ФК

«Нақши жаҳон» стадиони (Nagshe Jahan Stadium)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Исфаҳон
Қачондан ишга тушган?  2003 йил 10 февраль
Сиғими қанча?  75 000
Қайси жамоага тегишли?  «Сепахон» ФК

«Ҳафизий» стадиони («Hafezieh Stadium»)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Шероз
Қачондан ишга тушган?  1946 йил
Сиғими қанча?  22 000
Қайси жамоага тегишли? «Fajr Sepasi» ФК, «Bargh Shiraz» ФК

“Ёдгори имом” стадиони (бошқа номи: Sahand Tabriz Stadium)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Табриз
Қачондан ишга тушган?  1996 йил 5 май
Сиғими қанча?  70 000
Қайси жамоага тегишли?  «Тракторсозий» ФК

«Гадир стэдиум» (Ghadir stadium)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Аҳваз
Қачондан ишга тушган?  2012 йил 15 март
Сиғими қанча?  50 199
Қайси жамоага тегишли?  «Фулад» ФК

«Таҳти стэдиум» (Теҳрон)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Теҳрон
Қачондан ишга тушган?  1973 йил 3 июнь
Сиғими қанча?  30 122
Қайси жамоага тегишли? “Нафт” ФК, Эрон ёшлар (U-23) терма жамоаси

«Таҳти стэдиум» (Аҳваз)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Аҳваз
Қачондан ишга тушган?  1984 йил
Сиғими қанча?  15 000
Қайси жамоага тегишли? “Истиқлол-Аҳваз” ФК, “Истиқлол-Ҳузистон” ФК

Samen Stadium

Қайси шаҳарда жойлашган?  Машҳад
Қачондан ишга тушган?  1983 йил
Сиғими қанча?  35 000
Қайси жамоага тегишли? “Aboumoslem” ФК, “Padideh” ФК

Foolad Shahr Stadium

Қайси шаҳарда жойлашган?  Исфаҳон
Қачондан ишга тушган?  1998 йил
Сиғими қанча?  31 000
Қайси жамоага тегишли? “Зобаҳан” ФК

«Имом Ризо» стадиони (бошқа номи: AQR Stadium)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Машҳад
Қачондан ишга тушади?  2016 йилнинг март ойи охирида ишга тушиши режалаштирилган
Сиғими қанча?  19 800
Қайси жамоага тегишли?  «Персеполис» ФК  (захира стадиони), «Истиқлол» ФК

«Шероз» стадиони (бошқа номи: Mianrood Stadium)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Шероз
Қачондан ишга тушади?  2016 йилнинг августида очилиши режалаштирилган
Сиғими қанча?  50 000
Қайси жамоага тегишли?  «Yekta» ФК  (собиқ «Bargh Shiraz» ФК)

New Foolad Stadium (бошқа номи: Foolad Arena)

Қайси шаҳарда жойлашган?  Аҳваз
Қачондан ишга тушади?  2016 йилнинг 1 июлида ишга тушиши режалаштирилган
Сиғими қанча?  27 501
Қайси жамоага тегишли? “Фулад” ФК

P.S: Ушбу ҳавола орқали Эрондаги бошқа стадионлар ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Адҳам Ўрол ўғли тайёрлади


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>