• Бугунги сана: Juma, Iyul 28, 2017

Энди ташкилотда узлуксиз 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимларгина декрет пулини 100 фоиз олади. Қолганлар-чи?!

Ўзбекистон Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарори билан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинлаш  тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга кўра бундан буён кўзи ёришига икки-уч ой қолганда бирор корхона-ташкилотга ишга кирган ходим озгина ишлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда ташкилотда анчадан бери ишлаб келаётган бошқа аёллар билан бир хил миқдорда декрет пули ололмайди. Илк марта ишга кирганларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилиши мумкин бўлган муддат 6 ой эти белгиланди. Шунда ҳам нафақа тўлиқ эмас, балки ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида бериладиган бўлди.

Эндиликда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори ҳақиқатда ишланган вақтга боғлиқ ҳолда табақалаштирилади. Яъни бу жараёнда биринчи маротаба ишга кирганлар учун ҳам, ўз меҳнат фаолиятини 12 ойдан кўп танаффусдан кейин давом эттираётганлар учун ҳам ҳисобга олинади. Бундан буён ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси:

— ишга олинган кундан бошлаб узлуксиз 6 ойгача ишлаганларга – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

— 6 ойдан 12 ойгача ишлаганларга – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;

— 12 ойдан ортиқ ишлаганларга – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Кимларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўланишига юқорида ойдинлик киритиб ўтдик. Хўш, нафақа кимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 75 ёки 100 фоизи миқдорида тўланади?

Дейлик, аёл бир йилдан ортиқ муддат мобайнида ҳеч қаерда ишламади, ишга кирди ва орадан 11 ой ўтиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқяпти. У ўзининг ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида декрет пули олиши мумкин. Шунингдек, аёл илк маротаба ишга кирган вақтидан бошлаб бир йил узлуксиз ишлаган бўлса ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини 100 фоиз миқдорда олиш мумкин.

Ўзбекистон Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz сайти)га жойлаштирилган. Ҳужжат матни рус тилида.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • мукаддам Жавоб бериш
    4 hafta олдин

    агарда бир ходим оналик таътилида булиб, иккинчи боласи учун тугрук таътилига чиккан булса унга кандай тартибда тугрук таътили туланади

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>