• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Қайси касалликларга қарши эмланади?

— Мамлакатимизда болалар қайси юқумли касалликларга қарши эмланади?

Марҳабо Аббосова

Чилонзор тумани

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова жавоб беради:

— Республикамизда миллий профилактик эмлаш тақвими асосида полиомиелит, сил, қизамиқ, қоқшол, кўкйўтал, тепки, дифтерия, вирусли гепатит В, пневмококк инфекцияси, гемофилли ва ротавирус инфекцияларига қарши эмлаш тадбирлари ўтказилади. Энг муҳими, уларнинг барчаси бепулдир.

Фақатгина ўткир респиратор вирус инфекцияси, яъни гриппга қарши ­эмлаш пулли. Аҳолининг ижтимоий ҳимоя­га муҳтож қатлами вакилларигина бепул эмланиши мумкин.

Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги қарори билан тасдиқланган «2014—2018-йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури»га мувофиқ Ўзбекистон миллий эмлаш тақвими асосида болалар ва ўсмирларнинг 97 фоизини профилактик вакциналар билан қамраб олиш режалаштирилган. Шу мақсадда 2016 йилдан бошлаб болаларни инсон папиллома HPV-вирусига қарши эмлаш йўлга қўйилади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>