• Бугунги сана: Seshanba, Dekabr 12, 2017

Электрон усулдаги савдо-сотиқ

— Мамлакатимизда электрон усулда савдо-сотиқ қилишнинг тартиби қандай? Интернет-дўкон мақомини олиш учун рухсатнома олиш керакми? Бундай ҳужжатни қайси идора беради?

Муҳайё Маҳкамова,

Учтепа тумани

Саволга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацяиларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев жавоб беради:

— Республикамизда электрон тижорат соҳасидаги муносабатлар 2015 йил 22 майдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори билан тасдиқланган “Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги, 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги низомлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, электрон тижорат фаолияти ахборот-коммуникация технологиялари билан узвий боғлиқ бўлишига қарамай, уни тартибга солиш вазирлигимиз ваколатига кирмайди. “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра бундай ваколат Вазирлар Маҳкамаси ва у электрон тижорат соҳасида махсус ваколат берган давлат органига берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шу боис юқоридаги саволларга батафсил жавоб олиш учун Иқтисодиёт вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>