• Бугунги сана: Chorshanba, Oktabr 18, 2017

Экспедиция: ёшлар уч кун Оролбўйида яшайди

17—20 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамкорлигида илмий экспедиция ўтказилмоқда. Унда ёш олимлар, гид-экскурсоводлар, фотосуратчилар, блогер ва журналистлар иштирок этади. 25 кишидан иборат экспедиция аъзолари уч кеча-кундуз давомида Орол бўйи ҳудудида истиқомат қилиб, бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишади.

2017—2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш, ушбу ҳудудда юзага келган экологик муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш ва амалга ошириш каби тадбирлар белгиланган.

Фото: Sof.uz
Фото: Gazeta.uz
Фото: Ekobarqaror.uz

Тадбир ташкилотчилари мазкур лойиҳа орқали Орол фожиасининг бугунги кундаги ҳолатига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, биология, геология, экология йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва касбий қизиқишларини янада оширишга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудга сайёҳлар оқимини, айниқса, ёшлар ва экстремал туризм йўналишларида хорижлик меҳмонларни жалб этишга ҳисса қўшишни режалаштиришган.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, Тошкент шаҳрида экскурсия натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>