• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Дунё бўйлаб Қурбон ҳайити қандай нишонланди?

1 сентябр куни ер шарининг кўплаб минтақаларида Қурбон Ҳайит байрами нишоланди. Буюк Британиянинг «Guardian» нашри дунёнинг турли нуқталарида Қурбон ҳайити куни олинган суратлар жамланмасини эълон қилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Абиджан, Фил Суяги қирғоғи

Шаҳарнинг Ажжам туманида Ҳайит нишонланаётган пайтда бир киши елкасида қурбонлик учун аталган қўйни олиб кетмоқда.
Фото: Sia Kambou/AFP/«Getty Images»

Дакка, Бангладеш

Бангладешликлар байрамни нишонлаш учун уйларига йўл олишмоқда. Ийд ал-адҳа пайғамбар Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг амрига итоат қилиб, ўз фарзандини қурбонлик қилишга тайёр бўлганини эсга солади. Шу куни мусулмонлар эчки, қўй ва сигирларни қурбонликка сўйишади.
Фото: Allison Joyce/«Getty Images»

Москва, Россия
Даръа, Сурия 

Ийд Ал Адҳа куни суриялик болалар уруш сабаб вайрона бўлган шаҳар бўйлаб югуришмоқда.
Фото: Alaa Al-Faqir/«Reuter»

Сано, Яман

Елкасига Калашников автоматини осиб олган яманлик қабристонда севимли инсонининг қабри устида юзига фотиҳа тортмоқда.
Фото: Mohammed Huwais/AFP/«Getty Images»

Лагос, Нигерия

Шаҳар марказий масжидида байрам намози ўқилмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»/«Getty Images»

Кобул, Афғонистон

Афғон болалари байрамни нишонлашмоқда.
Фото: Mohammad Ismail/«Reuters»

Нью Йорк, АҚШ

Бруклинда байрам шукуҳи.
Фото: «Anadolu Agency»/«Getty Images»

Лондон, Буюк Британия

Мусулмонлар Соузворкдаги Бургесс боғида ибодат қилгандан сўнг, ўтлоқда дам олишмоқда.
Фото: Rob Stoardard / «Getty Images»

Қуддус, Фаластин

Қуббат ас-Саҳро масжиди ёнида байрам тантаналари
Фото: Ahmad Gharabli/AFP/«Getty Images»

Карфаген, Тунис

Молик ибн Анас масжиди
Фото: «Anadolu Agency»/«Getty Images»

Киев, Украина

Ар-Роҳман масжиди атрофида болалар хурсандчилик қилишмоқда
Фото: «Anadolu Agency»/«Getty Images»

Нажаф, Ироқ

Ироқлик киши ИШИДга қарши кураш чоғида ҳалок бўлганлар қабрларини зиёрат қилмоқда
Фото: Haidar Hamdani/AFP/«Getty Images»

Ғазо шаҳри

Мусулмонлар Ғазо шаҳридаги ас-Сарой майдонида тўпланишмоқда.
Фото: Anadolu Agency/«Getty Images»

Сеута, Испания

Қурбонликка аталган қўзи зина панжарасига боғлаб қўйилган
Фото: «Reuters»

Рим, Италия

Бола Рим марказида ҳайит намозини адо этаётган намозхонлар орасида.
Фото: Yara Nardi/«Reuters»

Ананьево, Қирғизистон

Бишкекдан 220 милл масофадаги Ананьево қишлоғида қурбонлик қилишмоқда.
Фото: Igor Kovalenko/EPA

 

Амман, Иордания

Қурбон ҳайитини нишонлаётган суриялик қочоқлар сельфига тушишмоқда.
Фото: Xinhua/«Barcroft Images»

Чандигарх, Ҳиндистон

Болалар Қурбон ҳайит намозини ўқиш учун масжидга келишмоқда
Фото: Ajay Verma/«Reuters»

Манба: «Azon.uz»

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>