• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Декларацияда кўрсатилиши шарт

— Хорижга кетаётганимда тилла соатим, узугим ва билагузугимни декларацияда кўрсатмагандим, уларни доим тақиб юрганим учун бундай қилиш хаёлимга ҳам келмаганди. Сафарим якунланиб, ортга қайтганимда ана шу тақинчоқларимни мусодара қилишди. Божхона ходимларининг ушбу хатти-ҳаракати қонунийми?

Зарифа Холмуродова

Қизилтепа тумани

Саволга Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бердиев жавоб беради:

— Амалдаги тартибга кўра жисмоний шахслар қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган, оғирлиги 30 граммдан ошмаган 5 донагача заргарлик буюмини божхона декларациясида қайд этган ҳолда ўзлари билан бемалол олиб киришлари мумкин.

Ўзбекистон чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд хорижий валюта, йўл чеклари, валюта, товар-моддий бойликларни ва бошқа предметларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, оғзаки сўров вақтида божхона ходимига маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш божхона қоидаларининг бузилиши ҳисобланади. Бунга йўл қўйган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Юқоридаги ҳолатда фуқаро Ўзбекистондан чиқиб кетиш вақтида бўлгани каби юртимизга қайтиб келиш чоғида ҳам қимматбаҳо тақинчоқларни декларацияда кўрсатмаган бўлиши мумкин. Оқибатда тилла соат ва узук ўрнатилган тартибда мусодара қилинган. Ҳеч бўлмаса республикамизга кираётганда тақинчоқларини декларацияда қайд этганида бундай муаммо юзага келмасди.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>