• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Давлат мулки қай тарзда ўзлаштирилган?

80-йилларда собиқ иттифоқ даврида вилоятлардан шолини қабул қилиш заводининг директори ўз мавқеидан фойдаланиб, мансабини суиистеъмол қилиб, катта миқдорда ноқонуний маблағни ўзлаштирар, бу ишда директорга заводнинг бир неча ишчилари шерикчилик қилишар эди. Энг қизиғи, бундан ички ишлар органларининг хабари бўлиб, жиноятчиларнинг ҳар бир қадамини зимдан кузатиб боришган.

Терговчилар томонидан директорнинг уйи тинтув қилинганда катта миқдорда нақд пул топилади. Ваҳоланки, заводнинг барча бухгалтерия ҳужжатлари диққат билан текширилганда улардан ҳеч қандай нуқсон топилмайди.

Савол:

Завод директори ва унинг шериклари қандай қилиб катта пулни “силлиқ” ўзлаштиришган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • равшан Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Ҳамма гап донни қабул қилиб олувчи торозбонда бўлган. Чунки, у пайтларда ҳеч қандай електрон тарози бўлмаган. Ҳамма қаллоблик ана шу тарози орқали амалга оширилган. Тоннадан уриб қолинган ва пулланган

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>