• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Дастмоянгиз бўлганда тадбиркорлик билан шуғулланармидингиз?

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлсангиз-у дастмоя тополмасангиз жуда алам қилади-да! Кўпинча яхши бизнес ғояларга эга бўлган одамлар иш бошлаш учун маблағ топишга қийналишади, пули борлар эса, аксинча, уни нимага тикишни билишмайди. Тескари дунё!

Республикамизда кичик бизнес ва тадбикорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланишга рағбатлантириш учун кўплаб имтиёз ва префренциялар берилмоқда, қонун ҳужжатларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда, хусусий сектор фаолиятига ҳар қандай асоссий аралашувларнинг олди олиниб, бунга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда.

Яна бир гап. Бугун мустақил иш бошламоқчи бўлсангиз, аниқ режаларингиз бўлса, қўл урмоқчи бўлган ишингиз фойда келтиришига амин бўлсангизу бироқ маблағингиз бўлмаса, бундан қайғуриб ўтирадиган замон эмас. Излаган имкон топар дейди халқимиз. Бу баландпарвоз сўз эмас. Ростдан шунақа. Ишонмайсизми? Унда фикримизни исботлаймиз.

Агар амалдаги қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқларингизни билсангиз, ҳуқуқий механизмлар қандай ишлашидан хабардор бўлсангиз, кўп нарсага эришишингиз мумкин. Жумладан, пулингиз бўлмаса ҳам тадбиркорлик учун дастмоя топа оласиз. Қолаверса, бир қатор давлат органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари Сизнинг бу борадаги манфаатларингизни ҳимоя қилади. Мурожаат қилсангиз кифоя.

Tafsilot.uz сайти тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган, аммо бунинг учун энг аввало дастмоя топа олмаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, билмаганларини ўргатиш мақсадида «Тадбиркорга ёрдам» номли лойиҳани бошлади. Осмондаги ойни олиб беролмасмиз. Лекин қонун ҳужжатлар доирасидаги ҳуқуқларингизни содда, халқчил тилда ўргатиб, тушунтириб борамиз. Шу билан ҳам кўп нарсага эришишингиз мумкин.

Аҳолининг ўй-фикрларини ўрганишда сўровлар энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. Шу маънода биз ҳам мавзу юзасидан ўзбекистонликлар фикрини, нуқтаи назарини ўрганишда ушбу усулдан фойдаланишга қарор қилдик. Келгусида мазкур мавзуни атрофилича ёритишимиз, кўплаб маълумотларни тақдим этишда нималарга урғу беришимиз кераклигини аниқлашда Сизнинг овозингиз катта аҳамиятга эга. Ўйлаймизки, сўровимизни эътиборсиз қолдирмайсиз ва унда овоз берасиз!

 

  • Ҳа, албатта (91%, 32 та овоз)
  • Билмадим, ўйлаб кўришим керак (6%, 2 та овоз)
  • Йўқ, бу менинг қўлимдан келмайди (3%, 1 та овоз)

Жами овозлар: 35 та

Loading ... Loading ...

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>