• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Дарсликлар неча йилда янгиланади?

— Абитуриентман. Бир неча йилдан бери олий ўқув юртига ўқишга киролмайман. Айни пайтда тест синовларига мактаб ва коллежда ўқиган дарсликларим бўйича эмас, мутлақо бошқа китоблар асосида тайёрланаяпман. Дарсликларнинг тез-тез ўзгараётгани қийинчилик туғдираяпти. Айтинг-чи, дарсликлар неча йилда янгиланади?

Юлдуз Насруллоева

Бухоро шаҳри

Саволга юрисконсульт Отабек Шодмонов жавоб беради:

— Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 31 майдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан умумтаълим мактаблари биринчи синфларининг ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликлар ҳар йили, 2 — 4-синфларнинг дарсликлари ҳар икки йилда, 5 — 9-синфларнинг дарсликлари ҳар тўрт йилда янгиланади. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, юқоридаги ҳужжатда умумтаълим мактаблари учун янги ўқув режалари, дарсликларни экспертизадан ўтказиш ва маъқуллаш чоғида дарсликларни янгилашнинг белгиланган муддатига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг мазмуни асоссиз ўзгартирилишига барҳам бериш Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича ҳукумат комиссияси зиммасига юклангани белгилаб қўйилган.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>