• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Чўпон қандай тадбир ишлатди?

1968 йили юртимизга қиш жуда қаттиқ келди. Ҳавонинг ўта совиб кетиши оқибатида чорва моллари жуда катта талафот кўрди. Мингдан зиёд қўй-қўзи сурувлари қир-адирлар, тоғу тошлар ичида қолиб кетади. Чунки кутилмаганда совуқ тушиб, қалин қор ёғиб, йўллар ёпилиб қолади. Шунинг учун уларга ташқаридан ёрдам беришнинг иложи йўқ.

Қишловга жиддий тайёргарлик кўрмаган, хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган, натижада минглаб қўй-қўзиларнинг қирилиб кетишига йўл қўйган хўжалик раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилади ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилади.

Қизиғи шундаки, тумандаги раҳбарлар Аҳмадбобо ва унинг ўғиллари бу қаҳратон қишда омон қолишидан умидларини узиб қўядилар. Аммо бобо ақл ва заковатини ишлатиб шундай бир тадбир топадики, натижада кунлар илиб, қорлар эриб йўл очилгач, у кишини излаб келган кишилар чўпонларни тирик кўрадилар. Бу зукко тадбири учун бобо катта мукофотга тақдим қилинади.

Савол?

Ёпиқ бинолар ичида қанчадан-қанча чорва моллари қирилиб кетган қаҳратон қишда Аҳмадбобо қандай қилиб тоғу тошларда нафақат ўз жонини, балки ўзига ишониб топширилган мингдан зиёд қўй-қўзини сақлаб қолди. Аҳмадбобонинг тадбири нимадан иборат эди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • ойбек Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Тахминларим:

    1) Аҳмад бобо қўйлар атрофига ҳашак билан қўйнинг гўнгини аралаштириб ёқиб ёки тутатиб турган. Натижада юқоридан тушаётган қор эриган, қўйлар устига қор эмас сув тушган. Яъни қўйлар атрофида илиқ ҳарорат юзага келтирилган.

    2) Аҳмад бобо қўйларни ғорми, ертўлагами ёки тоғнинг бирор пана еригами олиб ўтиб сақлаган.

    3) Аҳмад бобо қордан девор ҳосил қилиб, қўйлар атрофини ўраган, жой тор бўлган, қўйлардан чиқаётган ҳарорат уларни бир-бирини иситиб совуқдан асраган.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>