• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Чиқиндихона уйдан қанча узоқликда бўлиши керак?

— Санитария-гигиена қоидаларига кўра чиқиндихоналар аҳоли яшайдиган ҳудуддан қанча масофада жойлашган бўлиши керак?

Дилшода Файзуллаева,

Бектемир тумани

Саволга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпедемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова  жавоб беради:

— 2011 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси шароитида аҳоли ашаш жойларини қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш санитария қоида ва меъёрлари”нинг 3.4-бандига асосан чиқинди йиғиш майдончалари ва контейнерлари аҳоли яшовчи биноларнинг кириш жойлари ва ойналаридан камида 20 метр масофада жойлашиши кераклиги белгилаб қўйилган.

Чиқиндихоналарнинг жойлашуви амалдаги санитария қоида ва меъёрларига зид бўлган тақдирда уларни бошқа жойга кўчириш масаласи бўйича ўзингиз яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини, туман ҳокимлиги ва “Махсустранс” корхонасининг туман бўлими ва туман давлат санитария-эпедимиология назорати марказига мурожаат этишингиз тавсия қилинади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>