• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Чет элда паспорт йўқолса…

— Чет элда паспортини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қандай йўл тутиши керак?

Насиба Исроилова

Самарқанд шаҳри

Саволга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси биринчи котиби Мунира Низомова жавоб беради:

— Аввало шуни қайд этиб ўтиш керакки, ҳар бир фуқаро паспортни авайлаб- асраши шарт. Юқоридаги каби ҳолат содир бўлганда, паспорт йўқолгани (ўғирлангани) тўғрисида ўша давлатнинг тегишли органларига мурожаат қилиш ва маълумотнома олиш талаб этилади. Шундан кейин Ўзбекистоннинг ўша давлатдаги консуллик идораларига мурожаат қилиш керак. Агар фуқаро чет элда доимий рўйхатдан ўтган ва консуллик ҳисобида бўлса, шахсини тасдиқлатиши (кейинчалик Ўзбекистон фуқароси паспортини расмийлаштириш учун) ёки агар Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтган бўлса, Ўзбекистонга қайтиш сертификатини олиши мумкин.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>