• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Бугунгача «Камолот» уйларига ҳужжат топширган ёш оилаларнинг аризалари ўз кучида қоладими?

2017 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиybyu «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. «Telegraf.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири мазкур қарорда кўзда туилган имтиёзлар ҳақида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Юридик бўлим мудири Баҳром Илҳомжонов билан суҳбат уюштирди.

Фото: «Telegraf.uz»

Суҳбат чоғида «Камолот уйлари»ни олиш учун ҳужжат топширган, аммо шу пайтгача турли сабабларга кўра уй ололмай келаётган ёш оилаларга янги қурилаётган «Ёшлар уйлари» берилиш-берилмаслиги ҳақида ҳам сўз борди. Мухбирнинг саволига Б.Илҳомжонов қуйидагича жавоб қайтарди:

— Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади ва Адлия вазирлиги томонидан гувоҳнома берилди. Ёшлар иттифоқининг уставига кўра, Иттифоқ муқаддам Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати номи билан 2012 йил 1 июнь куни қайта рўйхатдан ўтказилган ва унга 653п-сонли гувоҳнома берилган. Ёшлар иттифоқи Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг барча ҳуқуқ ва мажбурияти бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, бугунгача уй олиш учун ҳужжат топширган ёш оилаларнинг аризалари ўз кучида қолади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>