• Бугунги сана: Payshanba, Mart 23, 2017

Бугундан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида янги раис иш бошлайди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (ЎзКУФ) кенгашининг 2016 йилнинг 20 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Рафиқов Қудратилла Мирсоатович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланди.

Қудратилла Рафиқов 1993–1998-йилларда ЎзКУФ Кенгаши раиси ўринбосари, 1998–2003-йилларда эса Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Янги вазифага тайинлангунга қадар эса “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ Бош директори вазифасида ишлаб келаётган эди. Бундан ташқари, “Tafsilot.uz” унинг “ЎзЛиДеП” Сиёсий кенгашининг 2016 йил 16 апрелда бўлиб ўтган IV мажлиси қарори билан халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши депутати этиб тасдиқланганидан хабардор. Қ.Рафиқовнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолиятига оид бошқа тафсилотлар маълум эмас.

ozkuf-sayt

2010 йил 21 декабрдан буён ушбу лавозимда Танзила Норбоева фаолият кўрсатиб келаётган, жумладан, 2015 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган ЎзКУФнинг VII қурултойида навбатдаги муддатга федерация раиси этиб сайланган эди. У 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлангани муносабати билан мазкур лавозимни тарк этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Даврон Назармуҳаммедов, шунингдек, Федерация кенгаши аъзолари, тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари иштирок этди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>