• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Бошлиқнинг боласи

Қани, ўғлим, кундалигингни олиб кел-чи. Ҳмм, не, нега ҳеч нарса ёзмабсан! Ёзолмайман? Саккизинчи синфда ўқиб-а? Вой каллаварам-ей. Келажагингни ўйлайсанми, ўзи? Ахир сен бошлиқнинг ўғлисан-а. Демак, ҳеч бўлмаганда исм-шарифингни тўғри ёзишни ўрганишинг шарт. Чунки сен ҳам келажакда бир идорага бошлиқ бўласан. Ҳужжатларга қўл қўйишинг, биров ёзиб берган нутқларни ўқишинг керак бўлади.

Ўтир, сен ҳам энди кичкина бўлмадинг. Мен сендай пайтимда исми шарифимни бехато ёзиш билан бир қаторда доскадаги ёзувларни ҳам бинойидай кўчириб олардим.

Худога шукур, кам бўлмадим, олий ўқув юртини битириб келгач, дастлаб бригадага, кейинроқ эса цехга, трестга бошлиқ бўлдим. Шуни ўнг қулоғинг билан ҳам чап қулоғинг билан ҳам эшитиб қўйки, бизнинг замонда бошлиқнинг боласи бошлиқ, чўпоннинг боласи чўпон, пахтакорнинг боласи рахтакор бўлади.аввал сенга айтгандимку, раҳматли бобонг ҳам бир умр турли жойларга бошлиқ бўлиб ўтган.

Тўғри, иш бор жойда хато ҳам бўлади. Трестда ишлаб юрганимда ичи қора одамлар устимдан ёзишди. “Еб кетди, ичиб кетди”, деган ғийбат гаплар тарқатишди. Буларнинг ҳаммаси кўролмасликдан. Бўлмаса бор-йўғи ўн хонали кўримсизгина бир уй қурувдим. Тафтиш чоғида атиги 50 минг сўмгина камомат чиқди. Шунга ҳам ота гўри қозихонами? Лекин мен сенга айтсам, катта бошлиқларда инсоф бор.ана шу хатоларим учун битта ҳайфсан олиб, ишдан бўшатилдим.

Тиш берган худо ризқини ҳам беради, деганларидек, икки ой беиш юрганимдан сўнг катта бошлиқ ҳузурига чақириб, участка бошлиқлигига тавсия қилди. Рози бўлдимю

У ердан нега бўшадингиз дейсанми? Ҳей, арзимаган нарсага. Бор-йўғи бир вагонгина тахтани сотувдим, шуни ҳам катта гап қилишди. Шундан сўнг то нафақага чиққунимча маиший хизмат уйида бошлиқ бўлиб ишладим. У ёғи эса ўзингга маълум. Мана, икки йилдирки, кооператив ҳожатхоналарга бошлиқман.

Нега ҳиринглайсан, зумраша?

Нафас Дўсанов,

1992 йил

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>