• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Бошингдаги қалпоқнинг рангини топ-чи?!

Бразилия чангалзорлари устидан учиб бораётган кичик самолёт кутилмаганда қаттиқ силкиниб чайқала бошлади. Бир зумда салонда тўс-тўполон бошланди. Жонини асраш илинжида ҳамма парашютга ёпишди. Йўловчилар бирин-кетин пастга сакрашди. Кучли шамол уларни шамол турли тарафларга учириб кетди.

Самолётда Рио-де-Жанейро университети мантиқ факультетининг уч талабаси ҳам бор эди. Шамол уларни ўрмон ўртасидаги бир ялангликка келтириб ташлади. Бу ерда тараққиётдан анча орқада қолиб кетган индейс қабиласи яшарди. Табиийки, “кутилмаган меҳмонлар” улар учун тайёр ўлжага айланишди. Қабила соқчилари талабаларнинг қўлларини орқасига қайириб боғлашиб, уларни судраганча чангалзор ичига, қабила сардорининг қароргоҳига олиб кетишди. Ўрта ёшлардаги баҳайбат қизил танли сардор учала талабани бирма-бир кўздан кечириб чиқди. Кейин эса соф португал тилида гапира бошлади:

— Биз келгиндиларни ёқтирмаймиз. Қўлимизга тушган ҳар қандай оқ танли борки, барчасини қатл этилади. Аммо сизлар жуда ёш экансизлар. Битта шартни адо этолсангиз, сизларни озод этишимиз мумкин. Агар зукко бўлсангиз, жонингизни асраб қоласиз. Акс ҳолда кечки овқатимизга айланасизлар.

Табиийки, бундай вазиятда талабаларнинг рози бўлишдан бошқа иложи йўқ эди. Сардор ўз тилида мулозимларига ниманидир буюрди. Зум ўтмай, мулозимлардан бири қўлида бир нечта қалпоқча билан пайдо бўлди.

— Қўлимда бешта қалпоқча бор, — деди сордор уларни бирма-бир асирларга кўрсатиб. — иккитаси қизил, учтаси оқ. Сизларни олдинма-кетин ўтқазган ҳолда ҳар бирингизга қалпоқларнинг учтаси кийдирилади. Ортиб қолган қалпоқларни ҳам, бошингиздагини ҳам кўролмайсиз. Шарт шуки, лоақал биттангиз бошингиздаги қалпоқнинг рангини тўғри топсангиз, барчангиз озод қилинасиз. Жавоб беришингиз учун фақат битта имконият берилади. Борди-ю, шу биргина жавоб нотўғри бўлса, ҳар учовингиз қатл этиласиз.

Ўша заҳоти уч талабани олдинма-кетин ўтқазиб қўйишди. Бешта қалпоқчадан учтаси талабаларнинг бошига кийдирилди. Энг орқада ўтирган талаба олдиндаги икки ҳамроҳининг бошидаги қалпоқчани кўра олар, ўртадаги фақат ўзидан олдингисини, олдинда турган талаба эса, ҳеч кимнинг қалпоғини кўролмасди.

Талабаларнинг ҳар учови мантиқ илмини чуқур биларди. Лекин негадир учови ҳам жим турарди. Сардор энг орқада турган талабадан сўради:

— Бошингдаги қалпоқнинг рангини биласанми?

У умидсиз бош чайқади. Ўртадагиси ҳам билмаслигини айтди.

— Сен-чи? — сўради у энг олдинда турган талабадан.

— Биламан, — деди у дадил. — Бошимдаги қалпоқнинг ранги — оқ.

Ёввойилар унинг топағонлигига қойил қолиб, қарсак чалиб юборишди. У тўғри топганди. Сардор асирларни озод қилди. Уларни яхшилаб меҳмон қилиб, совғалар бериб, кузатиб қўйишни буюрди.

Савол?

Айтинг-чи, олдиндаги талаба қандай қилиб бошидаги қалпоқнинг рангини аниқ айтди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Herolion Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Энг олдиндаги талаба ўйлаган:
    1) Агар бошимда қизил шапка бўлганида, иккита вариант бор
    а) Орқамдагидаям қизил бўлса, энг орқадаги шеригим, иккита қизил шапкани кўриб, дарров «манда оқ» деворган бўларди. У жим турибди демак, бу вариант йўқ.
    б) Агар ўртадагида оқ шапка бўлганида, ўртадаги ўйларди: «Олдиндаги қизил, агар мандаям қизил бўлганида, энг орқадаги сразу жавоб берарди, демак манда қизилмас, оқ» деб. Ўртадагиям жим турибди. Демак манда қизил эмас.

  • Behzod Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Agar ikkinchi va uchinchi talabada qizil qalpoq bo’lganida birinchi talaba o’zida oq qalpoqligini bilgan bo’lardi. Chunki boshqa qizil qalpoq yo’q. Demak u qarshisida kamida bitta oq qalpoq ko’rgan.
    Agar ikkinchi talaba qarshisida qizil qalpoq ko’rganida o’zida oq qalpoq ekanini bilgan bo’lardi, chunki birinchi talaba qarshisida ikkita qizil bo’lishi mumkin emas (aks holda birinchi talaba o’zida oq qalpoqligini bilgan bo’lardi).
    Bundan kelib chiqadiki uchinchi talabada oq qalpoq.
    Agar uchta talaba kelishib olib hammalari oq qalpoq deyishsa ham bo’lar edi ;-).

  • Ixlosbek Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Hammaga salom.Demak, 3 ta oq va 2 ta qizil qalpoqlardan 3 tasi talabalarning boshiga kiydirilgan.Qolgan 2 tasi 2 si ham oq yoki 2 si ham qizil yoki 1 si oq 1 si qizil bo’lishi mumkin.1-talaba fikrlari quyidagicha bo’lishi mumkin o’zi va uning orqasidagi talaba qalpoqchasi haqida
    1.qizil yoki 1.oq yoki 1.oq yoki 1.qizil
    2.qizil 2.oq 2.qizil 2.oq
    1 va 2 talaba qizil bo’lganida 3-oq deb aytardi.Lekin 3-indamadi.1-taxmin xato.Agar 1-qizil bo’lganida 2 talaba 3 talaba indamaganligi uchun 2-talaba oq deb aytish kerak edi.Lekin u ham indamadi.Shuning uchun ham 2 taxmin qoldi.1-oq va 2-oq yoki 1-oq va 2-qizil.Ikkala taxminda ham 1-oq shunga 1-oq deb javob bergan.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>