• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Болангиз дарс тайёрлашни истамаса…

Унга ёрдам бериш учун ўзингиз ҳам асабларингизни бузиб, қийналишингиз шарт эмас. Яхшиси уйингизда шундай муҳит яратингки, унинг ўзи уй вазифаларини тайёрлашага шошиб турсин.

Ҳеч қачон, масалаларни унинг ўрнига ечманг! Фарзандингизга уйга вазифаларни бажариш унинг шахсий мажбурияти эканини тушунтиринг.

Мактаби ёки ўқитувчисидан шикоят қилса, унга ён босманг. Дарсларнинг кўплигидан нолиса раҳмингиз келмасин. Ва ҳеч қачон болангизнинг ёнида унинг мактаби ёки ўқитувчисини бировлар билан муҳокама қилманг.

Аммо боланинг мактабга боришни истамаслиги ўз-ўзидан келиб чиқадиган эркаликгина эмаслигини назардан қочирманг. Шундай экан, бунинг сабабларини аниқлаштиринг ва фарзандингизга кўмаклашнинг бирор иложини ўйлаб топинг.

Болалар кимнингдир насиҳатгўйлик қилишини умуман ёқтиришмайди. Шундай экан, мактабга юбораётиб, унга шунчаки ўқишларида омад тиласангиз бас.

Манба: farzand.uz

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>