• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Болаларимиз шу даражага бормасин!

Мазкур видеога устоз журналист, «Бекажон» газетаси адабий муҳаррири Каримберди Тўрамуроднинг фейсбукдаги саҳифасида кўзим тушди. Кўрдим-у ичимда нимадир чирт узилди. Нафрат бўлиб нафратмас, ғазаб бўлиб ғазабмас, алланечук тушуниксиз ҳислар қуршовида қолдим. Балки бу қўрқувдир, хавотирдир.

Тўғри, тасвирлардаги воқеа юртимизда содир бўлмаган. Унинг иштирокчилари ҳам ўзга миллат вакиллари. Балки кўрганларимиз шунчаки ижтимоий роликдир, уюштирилган саҳнадир. Бундан қатъи назар эътиборсиз бўлмайлик. Чунки глобаллашув туфайли биздан анча олисдаги муаммолар ҳам кўз очиб юмгунча бизга ҳам етиб келиши, фарзандларимизни-да домига тортиши ҳеч гап эмас. Ана шундай ҳислар оғушида Каримберди аканинг сарлавҳадаги изоҳини ўқиб қолдим. Чиндан ҳам болаларимиз шу даражага бормасин! Бунинг олдини олиш эса ўз қўлимизда.

Дарвоқе, кичик бир огоҳлантириш: видео бироз секинроқ юкланиши, саҳифада кечроқ кўриниши мумкин. Аммо зинҳор уни ўтказиб юборманг. Кўришингизга арзийди.

Адҳам Ўрол ўғли


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>