• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Болалар неча ёшгача темирйўл транспортида бепул юриши мумкин?

— Болалар неча ёшгача темирйўл транспортидан бепул фойдаланиши мумкин? Неча ёшдан бошлаб улардан ҳақ олинади?

Жамила Эшмирзаева,

Шўрчи тумани

Саволга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Мирзо Муродов жавоб беради:

— “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарорига Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларига мувофиқ йўловчи поездда ўзи билан бирга беш ёшгача бўлган бир нафар болани ҳолда бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Беш ёшгача болага алоҳида чипта расмийлаштирилмайди. Балки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига асосланиб, унинг исми-шарифи, туғилган вақти ҳамда гувоҳнома рақами ота-онасидан бирининг чиптасига ёзиб қўйилади.  Шунингдек, беш ёшгача болага алоҳида жой берилмайди. Улар ота-онасига берилган жойларда кетишади.

Дейлик, бир киши (она ёки ота) 2-3 нафар фарзандини ўзи билан бирга олиб кетаяпти. Уларнинг барчаси беш ёшдан ошмаган. Бундай ҳолатда улардан фақат биттаси учун йўл ҳақи тўланмайди. Қолганлари учун эса чиптанинг ярим нархи тўланиб, уларга алоҳида жой берилади. Агар ота ва она темир йўл транспортида бирга кетишаётган бўлса, улар ўзлари билан беш ёшдан ошмаган биттадан фарзандини бепул олиб кетиши мумкин. Бу ҳолатда беш ёшдан ошмаган учинчи ва кейинги болалар учун чиптанинг ярим нархи тўланади.

Юқоридаги ҳужжатларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларга ҳам имтиёз кўзда тутилган. Яъни бу ёшдаги болалар учун  чиптанинг ярим нархи тўланиб, ҳар бир болага алоҳида жой берилади. Бошқалар бу жойга дахл қилиши мумкин эмас.

Ўн ёшдан ошган болалар учун эса темир йўл чиптасига катталар билан бир хил пул тўланади. Темир йўл транспортида болаларни ташиш бўйича бу имтиёзлар темир йўл транспорти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

grant-bildirgi


Сизда ҳам шу ёки бошқа мавзуларга оид саволлар бўлса бу ҳақда бизга маълум қилинг! Саволларингизга ваколатли идоралар ва малакали мутахассислардан жавоб олиб беришга ёрдам қиламиз. Агар шахсингиз сир сақланишини истасангиз, бу талабингиз ҳам қаноатлантирилади. Мурожаатларни қуйидаги электрон манзиллардан бирига юборинг: tafsilot@umail.uz; tafsilot@mail.ru.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>