• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Уолт Беттингер: «Бизнес, аввало, инсонийлик қоидалари асосида шаклланиши керак»

Коллежда ўқиб юрган кезларим «Бизнес стратегияси» энг севимли фаним бўлган. Мен соатлаб вақтимни бизнеснинг формула ва қоидаларни ёдлашга сарф қилар эдим.

Ниҳоят, узоқ тайёргарликдан сўнг илк имтиҳонлар бошланди. Ўқитувчим билан юзма-юз турар эканман, бизнесни юритишга оид билимларни тинмасдан такрорлар эдим. Лекин кутилмаганда янграган саволдан шошиб қолдим.

«Сенга 10 ҳафта давомида бизнес ҳақида билганларимни ўргатдим. Бу билимларни пухта ўзлаштирганинг ҳам менга аллақачон маълум. Бироқ, ҳозир сенга берадиган саволим бир оз бошқача. Менга шу ўқув биносини ҳар куни тонгда чиннидай ялтиллатиб қўядиган фаррош аёлнинг исм-шарифини айта оласанми?»

Бу саволдан кейин ўқитувчимга илк маротаба тик қарашга журъат қилдим. Эҳтимол, у ҳазиллашаётгандир, деган хаёлга бордим. Аммо, у жиддий қиёфада менга тикиларди. Устозим фаррош аёлнинг исми Дотти эканини ва менинг имтиҳондан ўта олмаганимни айтди. Бу аёлни ҳар доим кўрар, ёнидан бефарқ ўтиб кетардим.

Шу воқеа сабоқ бўлиб, бугун атрофимдаги ҳар бир инсон — у хоҳ фаррош ёки ҳайдовчи бўлсин, кимлиги ва шахсияти тўғрисида хулосаларим бор. Аслида бизнесмен ва раҳбарнинг кучи ҳам унинг атрофидаги ўз ишини севган инсонларни билиши ва уларни ҳурмат қилишидадир. Яъни, бизнес, аввало инсонийлик қоидалари асосида шаклланиши керак.

Уолт Беттингер,
«Charles Schwab» корпорацияси президенти.
—————————————————
Шуҳрат Сатторов таржимаси.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>