• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Биздан розилик сўралмайдими?

— Коллежда ишлайман. Ойлигимизнинг 40 фоизини нақд пулда оламиз, қолган қисми пластик карточкамизга ўтказилади. Яқинда маошимиз тўлиғича пластик карточкага ўтказилади, деб эшитдик. Бунинг учун биздан розилик сўралмайдими?

Ойдин Убайдуллаева,

Олмазор тумани

Саволга Марказий банкнинг Пул муомала­си департаменти директори Муҳиддин Мўминов жавоб беради:

— Аҳоли даромадлари ихтиёрий равишда уларнинг аризасига кўра бир қисми ёки тўлиғича пластик карточкаларга ўтказилиши мумкин. Шунингдек, тижорат банклари томонидан пластик карточкалар банк ва мижоз ўртасида ёзма шаклда тузилган шартномага асосан фойдаланишга берилади. Фуқаролик кодексининг 354-моддасида шартнома икки томон ўртасида эркин тузилиши белгиланган.

Tafsilot.uz изоҳи:

Демак, банк ходимлари ёки бошқа мансабдор шахслар томонидан фуқроларнинг розилигини олмай туриб, уларнинг иш ҳақи, нафақаси, стипедияси ва бошқа тўловларини қисман ёки тўлиқ пластик карточкага ўтказилиши Фуқаролик кодексининг 354-моддасига зид, яъни қонунбузилиш ҳисобланади. Маблағингиз пластик карточкага ўтказилишини истамасангиз, Сизни мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Агар бу борадаги ҳақ-ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, иш ҳақингиз ва унга тенглаштирилган бошқа маблағларингиз Сиздан рухсат олинмасдан ёки мажбуран пластик карточкага ўтказиб юборилаётган бўлса, Марказий банкка ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёзма, уларнинг ишонч телефонларига оғзаки равишда мурожаат этишингиз тавсия этилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>